Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАР ДАҚИҚАСИ ҒАНИМАТ

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

ҲАР ДАҚИҚАСИ ҒАНИМАТ

Унда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этиш алоҳида таъкидланган.

Рамазон руҳий покланиш ва маънавий юксалиш ойидир. Жорий йил Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келмақда. Бу муборак ойнинг кириб келиши қалбимизга хурсандчилик олиб киради ва гуноҳлардан онадан туғилгандек пок бўлишга умид пайдо қилади.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Рамазон кириши сабабли хурсанд бўлган кишининг жасадини Оллоҳ дўзахга ҳаром қилади», деганлар. Чиндан ҳам бу ой хурсанд бўлишимизга арзигулик кўплаб фазилат ва хусусиятларга эга. Унинг бошқа ойлардан афзаллиги ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:

«Рамазон ойи — одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир».

Олимлар мазкур оятни шарҳлаб, барча илоҳий китоб ва саҳифалар Рамазон ойида нозил қилинганини айтиб ўтишган. Яна бир ривоятда: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма (уч) йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди», дейилган. Қуръони карим ҳамда бошқа илоҳий китоб ва саҳифаларнинг Рамазони шарифда нозил қилиниши бу ойнинг улуғлигидан далолат қилади.

Рамазон ва унинг рўзаси гуноҳларга каффоратдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): «Кимки Рамазон рўзасини иймону ихлос билан тутса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Рўзанинг мукофоти жаннатдир. Банда учун энг катта хушхабар гуноҳларининг кечирилиши ҳисобланади. Гуноҳлардан пок бўлган банданинг борар жойи жаннат.

Бу ойда минг ойдан яхшироқ Қадр кеча бор. Ундаги ибодат — яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлади. Аксинча, ибодат билан ўтказса, катта савобларни қўлга киритади.

Рамазон ойининг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, уни яхшилик ва саховат ойига айлантириш ўзимизнинг қўлимизда. Бу борада Имом ал-Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбандий каби улуғ аждодларимизнинг қилган ишлари бизга ўрнак бўлади. Улар Рамазон ойига ўзгача тайёргарлик кўришган. Хусусан, бева-бечоралар, мискину фақирлар  ҳам Рамазон ойини ўзига хос хурсандчилик билан ўтказиши учун ёрдам кўрсатишган.

Буюк аждодларимиз қадрлаб келаётган асрий анъаналаримиз бугун ҳам ўзига хос тарзда давом этмоқда.  Давлатимиз раҳбари имзолаган қарорда ҳам эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиши эътибор ва эътирофга лойиқ масаладир. Шундай тинч-омон кунларда биз қиладиган яхшиликлардан оила аҳлимиз, маҳалла-кўй, эл-юртимиз ҳамда ушбу кунларни кўрмасдан ўтиб кетган, ҳозирда биздан дуо умидида ётганлар ҳам баҳраманд бўлиши зарур.

 Рамазони шариф ҳақиқий синов ойидир. Бу ойда нафақат рўзадорлар,  балки барча кишилар ҳавои нафсини жиловлаб, иродасини мустаҳкам қилиб, гуноҳ ишлардан сақланиши, бу муборак ойнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхшиликлар қилиб қолиши керак.

Маъмуржон ЭРКАЕВ,

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудирининг ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔32

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔25

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔141

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 32    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 25    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 141    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 140    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 134    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар