Саломатлик      Бош саҳифа

ТЕКИН  ДАРМОН

Камқонликдан азият чекяпсизми? Танангизда қувват йўқми?

Унда айни пишиқчилик пайтида тўйиб-тўйиб гилос истеъмол қилинг. Сабаби, анъанавий табобат гилосни камқонликни даволашда тавсия этиши бежиз эмас: унинг таркибида кўп миқдорда темир моддаси бор.

ТЕКИН  ДАРМОН

Гилос — қувват бағишловчи неъматлардан бири. Юртимизда ушбу меванинг тўқ қизил ва сариқ навлари учрайди. Гилос мевасида 19,2 фоиз қанд, 1,3 фоиз органик кислоталар, пектин, В1, В2, РР, С витаминлари, калий, магний, фосфор, темир тузлари бор.

Манбаларда таъкидланишича, гилос қайнатмаси ёки компоти иситма туширувчи, шамоллашда қувват бағишловчи восита сифатида ичилади. Янги ва қуритилган меваси ич суриш хусусиятига эга, шунинг учун қабзиятдан қийналадиганлар ушбу мевани ейиши кони фойда.

Шифокорларнинг айтишича, гилос организмдан чиқимларни чиқариб юборади, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунингдек, буйрак хасталиклари, гипертония, артрит, подагра, ревматизм, ичаклар атонияси, колит ҳамда камқонликка йўлиққанларга тавсия этилади.

Агар беш ошқошиқ қуритилган гилос мевасига тўрт стакан қайноқ сув қуйиб, 4-6 соатга тиндирилиб, кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин бир  стакандан ичилса, иштаҳани очади, танага умумий қувват бағишлайди.

Икки ошқошиқ қуритилган гилос устига икки стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилиб, тиндириб сузилгач, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилса, сийдик-тош касаллигига барҳам беради.

Шунингдек, халқ табобатида гилос мевасининг суви ва қайнатмаси овқат ҳазмини яхшилаш, нафас йўллари яллиғланиши касалликларида балғам кўчирувчи, юқумли касалликлар билан шамоллаганда иссиқни туширувчи восита сифатида қўлланилади.

Гилос ҳўллигича ҳам, хом ҳолида ейилса ҳам, ични юмшатиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, гилос меваси чанқоқни қондиради, буйрак, жигар, ичаклар фаолиятини яхшилайди. Қон айланишини меъёрига келтиради. Унинг гулидан бод касаллигини даволашда фойдаланилади. Гилос гули ва баргларидан қўшиб тайёрланган малҳам яра-жароҳатлар ва чипқонга қўйилади.

Меҳр МАЛИК

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар