Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Вазирлик жавоби: «МАЪЛУМОТЛАР ҲАҚҚОНИЙЛИГИ НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛДИ»

Газетамизнинг жорий йил 4 майдаги 18-сонида «Бўш иш ўринлари ҳақиқатан бўш...мисарлавҳали таҳлилий-танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари фаолияти ҳақида сўз юритилган. Йўл қўйилаётган камчилик ва хизмат кўрсатишдаги беписандларча муносабат таҳлил қилинган эди.

Вазирлик жавоби: «МАЪЛУМОТЛАР ҲАҚҚОНИЙЛИГИ НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛДИ»

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур мақола юзасидан таҳририятимизга муносабат билдирди. Вазирнинг ўринбосари Баҳодир ­НИЗОМОВ имзоси билан келган хатда жумладан, шундай дейилган:

«Мақолада келтирилгани сингари ҳолатларнинг олдини олиш, тақдим этилаётган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш ва бу борада иш берувчиларнинг шахсий масъулиятини ошириш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида вазирлик томонидан меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни шу йилнинг 10 майидан бошлаб электрон тарзда тақдим этиш тизими жорий қилинди.

Бунинг учун иш берувчилар вазирликнинг www.mehnat.uz сайтидаги «Миллий вакансиялар базаси» тугмасини босиш ёки core.mehnat.uz манзилида «электрон рақамли имзо» орқали бир марта рўйхатдан ўтиши керак. Кейинчалик ҳар ойда порталда ўзи учун белгиланган кабинетга кириб, меҳнат органларига бўш иш жойлари мавжудлиги ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисида маълумотларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари масъул ходими киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўғри ва тўлақонли тўлдирилиши устидан назоратнигина амалга оширади.

Жорий этилган янги тизимдан фойдаланиш учун иш берувчилар www.mehnat.uz сайтидаги «Миллий вакансиялар базаси»га кириб, асосий саҳифадаги «Маълумотлар базаси»дан бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотни киритиш бўйича видеоқўлланма билан танишиш имконияти яратилди. Савол туғилганда эса вазирликнинг Call-маркази (200-06-00)га мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу қисқа муддат давомида амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича 10,9 мингдан ортиқ корхона, ташкилот ва муассаса томонидан киритилган қарийб 71 минг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда имзоланган «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар