Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ПОЙАБЗАЛИМИЗ ИТАЛИЯГА БОРАДИ

Бир пайтлар хориж маҳсулотини сотиб олиш билан фахрланардик. Энди эса ўзимизнинг миллий маҳсулотларимиз жадаллик билан жаҳон бозорига чиқяпти.

Юртимизда тайёрланаётган пой­абзал хорижникидан сираям қолишмайди. Уларнинг сифати-ю, кўриниши бежирим. Бу сингари маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналарнинг бошини қовуштириб турган «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси тери хомашёсини тайёрлаш билан шуғулланувчи савдо харид корхоналари, пойабзал ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш, чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда.

— Ўтган давр мобайнида 300 дан ортиқ  янги  моделдаги пойабзаллар ва 70 та янги турдаги чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, — дейди  «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари Шарифжон Шералиев. — Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига импорт ўрнини босувчи 3 турдаги 1,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шу йил 189 та лойиҳа амалга оширилиб, 1654 та янги иш ўрни яратилади.

— Болалар ҳамда аёллар пойабзали ишлаб чиқаришда кузатилаётган қатор оқсоқликларга қачон барҳам берилади?

— Аёллар пойабзали ишлаб чиқариш хийла мураккаб. Негаки, бу соҳада янгиликлар кўп. Биз ана шу талабни инобатга олиб, харидорлар таклифини пухта ўрганиб чиқиб, аниқ амалий ишга қўл уряпмиз. Масалан, ҳозирги кунда Наманган вилоятида ушбу масалани ҳал этишга кўмаклашадиган корхона иш бошлади. Мақсад — болалар ва аёллар дидига мос пойабзаллар тайёрлаш.

— Савдо шохобчаларининг аксариятида хориждан келтирилган, сунъий чарм қопланиб тайёрланган портфель, сумкалар кўп. Шулар ўрнига ўзимизда табиий теридан фойдаланиб, сифати жаҳон андозаларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкинми?

— Хориждан келтирилган портфель ва сумкаларнинг аксарияти соғлиқ учун зарарли. Негаки, улар сиз айтгандек сунъий чармдан тай­ёрланган. Мутахассислар билан келишган ҳолда, бу маҳсулотларни бундан кейин ўзимизда табиий чармдан тайёрлашни йўлга қўймоқчимиз. Бунга маблағ ҳам, имконият ҳам етарли.

— Чарм пойабзал маҳсулотлари қайси давлатларга экспорт қилинмоқда?

— 2016 йилда чарм пойабзал маҳсулотлари 11 давлатга — Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Корея, Россия сингари давлатларга экспорт қилинган бўлса, 2018 йилга бориб, Ўзбекистоннинг маҳсулоти сотиладиган ҳамкор мамлакатлар сони 16 тага етади. Жумладан, Белоруссия, Қирғизистон, Польша, Италия, Испания, Чехия каби давлатларга маҳсулотларимиз экспорт қилинади.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар