Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЮздаги ажинлар олдини олиш ва бартараф этиш учун турли сунъий аралашмали суртма (крем)лардан фойдаланамиз. Улар ажинни ташқи томондан силлиқлаб турса-да, терининг ички қаватига таъсир кўрсатмайди. Бу мақсадга эришишда табиий маҳсулотларнинг аҳамияти беқиёс.
Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва коэнзим моддалари тери ҳужайраларини озиқлантириб, ёшартириш хусусиятига эга. Бунинг учун истаган ёнғоқ мағзидан кунига 50 грамм ейиш кифоя.
Сабзи, помидор, қовоқ, ўрик таркибида тери ҳужайраларини янгиловчи бета-каротин моддаси мавжуд. Апельсин, киви, қорағат таркибида С витамини жуда кўп. У қаришни секинлаштирувчи коллаген ҳосил бўлишига ёрдам беради. Анор теридаги эластик хусусиятни кучайтириб, турли шикастланишларни тезда бартараф этади.
Улар таркибидаги кремний моддаси коллаген ишлаб чиқаришда қатнашади. Шунингдек, танадаги турли тиқилма ва заҳарли моддаларни тозалаб, терининг яхшиланишига кўмаклашади.
Маълумки, қуруқ терининг ажин тушишига мойиллиги юқори. Зайтун ёғи эса бошқа маҳсулотларга қараганда уч карра кўпроқ ёғ кислотасига эга бўлиб, тери ҳужайрасининг қайта тикланишини кучайтиради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил