Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЕРНИ КОВЛАБ ТОПТАМАНГ

у ҳам инсон меҳрига муҳтож

Яқинда Қизилқумга боргандим. Саҳро бағрини «тилиб» ўтган асфальт йўлдан кетар эканман, бу ернинг чексизлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси нақадар бойлигига яна бир бор амин бўлдим. Аммо дилимни бир манзара ғаш қилди: йўл ёқаларига туташиб кетган яйлов, ўтлоқ-майдонлар ўйиб, чуқур қилиб ковлаб ташланганди. Камига ичи турли чиқинди, ҳайвон лошлари, суяклар билан лиқ тўла, кўзга жуда хунук кўринарди.

Она замин бағрини тилиб, ўйиб, ковлаб ташлаш кимга, нега керак бўлди экан, деб ўйлаб қолдим. Эҳтимол, бу ерларда белгиланган қидирув, изланиш ишлари олиб борилгандир. Бу яхши, албатта. Лекин ишни ниҳоясига етказгандан кейин, қазилган, ўйилган майдонларни тўлдириб, текислаб, уни асл ҳолига келтириб қўйиш керак эмасми? Шундай йўл тутилса, бу жойларда яна кўплаб ўсимликлар ўсади, улардан эса чорвадорлар озиқа сифатида фойдаланади. Атроф яшнаб, табиат мувозанатига путур етмайди.

Тарихдан маълум. Инсон қадами етган жой ҳамиша вайронага айланган. Бепарволик, лоқайдлик оқибатида асрлар давомида савлат тўкиб турган ерлар ишдан чиқарилган. Кўпгина яйлов, дала ерлар қовоққа ўхшаб ковлаб ташланган. Оқибатда маданий ва маърифий бойлигимизнинг кули кўкка совурилган. Буни кўҳна Қизилқум саҳросидаги ерларда «фаолият» кўрсатаётган йўлсозу геологлар яхши билади, назаримда. Шу боис энди бунга асло йўл қўйиб бўлмайди.

Аслида барчамизни ер боқади. Замонавий шаҳарларимиздаги ҳамма тўкин-сочинлик ҳам асосан, қишлоқ, чўл тупроғига боғлиқ. Аммо буни айримлар ё тушунмайди, ё тушунишни истамайди. Баъзи лоқайд, юрт тақдирига бефарқ инсонларнинг эътиборсизлиги сабаб дунёга донғи кетган чўлимизни ковлаш, уни чиқиндихонага айлантириш ишларига ҳанузгача барҳам берилгани йўқ. Бундан фақат ачинасан, киши.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёев ўз чиқишларида ердан унумли, мақсадли фойдаланиш кераклигини бот-бот уқтириб келади. Давлатимиз раҳбарининг бу масалага астойдил жон койитгани бежиз эмас. Чунки бир қарич ер ҳам биз учун ардоқли, эъзозли. Шундай экан, чўл ёки дашт бўладими, кўз қорачиғидек асраб-авайлайлик. Зеро, табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи, мажбуриятидир. Унга номақбул муносабатда бўлиш — энг катта гуноҳ, жоҳилликдир.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар