Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилФарзандини эсон-омон бағрига олган қўшнимиздан ҳол сўрагани чиқдим. Анча ўзига келиб қолган келин қўлида чақалоғи билан мени кутиб олди. Сўрашиб бўлгач, гўдагини секингина ёнимдаги кўрпачага ётқизиб, чой олиб келгани чиқиб кетди. Мириқиб ухлаётган бола онасининг йўқлигини сездими, чўчиб уйғонди. У зич йўргакланган қўл-оёқларини чиқариш учун чираниб йиғлашини кўриб, ичим ачиди. Йўргакни бироз бўшатгандим, жони ором олиб яна уйқуга кетди.
Янги туғилган гўдакни аслида қандай йўргаклаш керак? Унинг соғлиғига шикаст етказиб қўймаслик учун нималарга аҳамиятли бўлиш талаб этилади? Бу борада олий тоифали шифокор, педиатр Шоҳида УБАЙДУЛЛАЕВАнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.
— Зич йўргакланган чақалоқда эркин ҳаракатнинг камлиги туфайли суяк ва бошқа аъзоларнинг ривожланиши сусаяди, — дейди шифокор. — Бу қад-қоматнинг тўғри ўсишига ҳам таъсир кўрсатади. Қолаверса, янги туғилган гўдак таъм билиш ва сезиш ҳисси орқали дунёни англайди. Эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш унинг руҳий ва жисмоний ривожланишдан ортда қолишига сабаб бўлади. Боланинг кафт ва бармоқлари қанчалик кўп ҳаракатланса, унинг мияси шунчалик яхши ривожланади.
Қолаверса, мажбурий ҳаракатсизлик бола нутқининг ривожланишида бир қанча муаммолар келтириб чиқаради. Зич йўргакланган чақалоқ чуқур ва текис нафас ололмайди.
Зич йўргаклаганда чақалоқларни тебратиш тавсия этилмайди. Боланинг мияси жуда мўртлиги учун тез шикастланади. Зич йўргаклаш эшитиш қобилиятининг сусайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аксинча, эркин йўргакланган болаларда нафас олиш жараёни ҳамда қон айланиш тизими фаолияти бузилмайди. Чақалоқнинг фаол ҳаракатлари уни ўз тана ҳароратини ушлаб туришига имкон яратади. Бундай болалар тана ҳарорати ўзгаришларини осон қабул қилади. Эркин йўргаклаш унга ҳар томонлама қулайлик ва енгиллик беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил