Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЎзбек аёллари азалдан ҳайит байрами арафасида қўлларига, оёқларига хина билан турли нақшлар чизиб, шодиёнага алоҳида тайёргарлик кўришган. Хина — лавсония ўсимлиги баргидан олинадиган бўёқ. У Миср, Судан, Ҳиндистон давлатларида ўсади ва атир, соч бўёқ тайёрлашда, қўлларга нақш чизишда фойдаланилади.
Араб мамлакатларида XVI асрдан бошлаб хинадан доривор ўсимлик сифатида фойдаланиб келинади. У антисептик хусусиятга эга. Жароҳатларда, бўғимларда оғриқ пайдо бўлганда, дерматологик ва суяк касалликларини даволашда қўлланилган. Бундан ташқари, баргидан йирингли, сувчечакдан қолган яраларни қуритишда фойдаланилган.
Ҳозир хина соч парваришида ҳам кенг ишлатилади. Сабаби, у сочдаги протеинлар билан киришиб, сингувчан сочларни соғлом, қайишқоқ ва жилокор қилади. Антибактериал хусусияти эса бош териси касалликлари (тошма, қазғоқ, қичишиш)ни даволайди. Хина соч рангини мутлақ ўзгартира олмайди, балки унга бироз қизғишроқ тус беради.
Сочларни қатиқ ва хина аралашмаси билан ювиш жуда фойдали. Бунинг учун 1 литр қатиққа бир қути қуритилган хина кукуни аралаштирилиб, сочга суртилади. Сўнг махсус полиэтилен қалпоқча кийилиб, устидан сочиқ ўралади. Икки-уч соатдан кейин соч ювилиб, табиий толали сочиқ билан қуритилади. Ёғли сочлар учун ҳафтада икки марта ёғсиз қатиқ ва хина аралашмаси кифоя. Ёғсиз сочларга эса ёғли қатиқ ва хина аралашмасини ҳафтада бир маротаба озиқлантирувчи ниқоб сифатида қўллаш мумкин.
Шунингдек, тирноқлар хиралашиб қолганда хинадан тайёрланган аралашма унинг жилокорлигини таъминлайди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил