Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎСМИР ТАЪТИЛ ВАҚТИДА СУҒУРТАЛАНИШИ МУМКИНМИ?

— Бу йил икки нафар болам республикамизнинг сўлим гўшаларидан бири бўлган оромгоҳда ҳордиқ чиқармоқчи. Яқинда бир қўшнимиздан эшитиб қолдим: ўсмирлар оромгоҳларга чиқишидан олдин ҳар хил кутилмаган бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилдириши мумкин экан. Шу гап ростми?

Халил ЭРМАТОВ,

Нишон тумани

ЎСМИР ТАЪТИЛ ВАҚТИДА СУҒУРТАЛАНИШИ МУМКИНМИ?

— Рост. Бу янгилик жорий йилдан эътиборан бизнинг компания томонидан жорий этилди, — дейди «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ахборот хизмати раҳбари ­Ортиқхўжа НОРОВ. — Ёш авлодни юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, қадимий шаҳарлари билан яқиндан таништириш, тоғли сўлим жойлар, оромгоҳлар ва бошқа масканларида дам олишлари, турли ўқув ва спорт мусобақаларини ташкил этиш ички туризмнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўсмирларнинг мавсумий таътилларда оромгоҳларда дам олаётганда, турли ўқув курслари, спорт мусобақалари, танловлар ва саёҳатда бўлганида кутилмаган бахтсиз ҳодисаларга дуч келиши хавфи ҳам мавжуд. Бу борада эса суғурта ҳимоясининг бўлиши алоҳида аҳамиятга эга.

Шу жиҳатлар инобатга олиниб, мактаб, лицей ва коллежлар ўқувчиларининг мавсумий таътиллари бошланаётгани муносабати билан «Ўзбекинвест» компанияси томонидан «Ёш саёҳатчи» янги суғурта хизмати ишлаб чиқилган эди. Ушбу янги суғурта тури 7 ёшдан 18 ёшгача ўсмирларни дам олиш масканлари, оромгоҳлар, спорт саёҳати ва бошқа турдаги саёҳатларда бўлганларида 1 кундан 3 ойгача бўлган муддатда бахтсиз ҳодисалардан суғурталашни кўзда тутади.

Мазкур суғуртага мувофиқ суғурталанувчининг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган — кутилмаганда унинг организмига таъсир этувчи ва соғлиғига шикаст етишига олиб келувчи ҳодисалар, хусусан, транспорт воситалари ҳаракати, куйиш, электр токи, тепаликдан йиқилиш, кўчки, заҳарланиш, учинчи шахс томонидан қасддан қилинган хатти-ҳаракатлар кабилар оқибатида шикастланганда суғурта ҳимояси тақдим этилади. Масалан, оромгоҳга 14 кунга кетаётган ўсмир учун 3 миллион сўмлик суғурта ҳимоясини 8 минг сўм эвазига сотиб олиш мумкин.

Меҳр МАЛИК

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар