Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилЖамият равнақ топиши, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги билан боғлиқ. Айниқса, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириб бориш билан ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имкони туғилади.
Яқинда Шайхонтоҳур тумани Оқтепа кўчасида яшовчи фуқаро Фаррух Юлдашев Юнусобод туманида жойлашган «Adidas» дўкони фаолиятидан норозилиги юзасидан туманимиз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ишонч телефони орқали мурожаат қилди.
Мурожаатга кўра, истеъмолчи дўкондан 974 минг сўмга спорт оёқ кийимини харид қилган. Сотиб олинган товар ўлчами истеъмолчига тўғри келмагани сабабли айни шу товарнинг бошқа ўлчамига алмаштирмоқчилиги, аммо дўкон ходимлари вақтни чўзиб, пайсалга солаётгани тўғрисида шикоят қилган.
Ҳолат ўрганилиб, дўкон ходимларига «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига кўра «Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли»лиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилиб, истеъмолчи талаби қондирилди.
Юртимизнинг ҳар бир фуқаросида истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини талаб қилиш кўникмасини шакллантириш инсон манфаатларини ҳимоялаш сари қўйилган қадамдир.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил