Давр нафаси      Бош саҳифа

БИЛИМИ БОРНИ ОҒДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Икки ўғли коллежда ўқийдиган аёлни биламан. Фарзандларидан кўнгли тўқлиги шундоққина сезилиб туради. Бунинг сабаби уларнинг буваси ва бувиси қўлида тарбия кўрганидадир, балки. Кексаларнинг ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, диний ва дунёвий илмларни тўғри тушунтириб бериши болаларнинг келажакда ўз қараши ва фикрига эга бўлиб вояга етишига замин яратади.

БИЛИМИ БОРНИ ОҒДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Фақат бир оилада эмас, жамиятда инсонларнинг дунёвий билим билан бирга, диндан ҳам хабардорлиги кўпгина муаммоларнинг ечими демакдир. Бугун ҳаётимизда тез-тез учраб турган ёшлар тарбиясидаги нуқсонлар, уларнинг турли ёт ғоялар асирига тушиб қолаётгани, оилавий муносабатлардаги тушунмовчиликларни бир хасталик, деб олсак, динни унга қарши курашишга қодир бўлган, таъсири кучли восита дейиш мумкин. Иллатларнинг кенг қулоч ёйиши диндан бехабарлик ёки уни нотўғри англаш оқибатидир. Бугун шу масалага ечим топиш мақсадида маҳаллаларимизда диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолияти йўлга қўйилган. Аммо уларнинг кўпчилиги ҳеч қандай диний тушунчага эга эмаслиги иш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу борада ҳақиқий мутахассисга бўлган талаб эса кундан-кунга ошяпти.  

— Бугунги глобаллашув жараёнида ёш авлодга дин ўзи нима, унинг эзгу ғоялари нималардан иборат эканини тушунтириб бериш олдимиздаги энг муҳим вазифа, — дейди  Тошкент ислом университети ректори Равшан АБДУЛЛАЕВ. — Шу мақсадда ўқитувчи ва талабаларимиз Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманидаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпти.  

Аҳоли билан кенг қамровли иш олиб бориш, уларга диннинг асл моҳиятини тушунтириб бериш учун университетда дин социо-психологияси йўналиши ташкил этилган эди. Унинг илк битирувчилари тайёр мутахассис сифатида жамиятга муносиб ҳисса қўшишга киришди.

Шу билан бирга, оилада эр ва хотин, ота ва она, фарзанд зиммасидаги бурч ва масъулиятни тўғри тушунтириб бериш учун илмий-оммабоп китобларни, рисола ва буклетларни чоп этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамиятда соғлом маънавий муҳит қарор топишида имом-хатибларнинг ҳам ҳиссаси катта. Уларнинг кўрсатадиган йўл-йўриқлари, берадиган маслаҳатлари катта ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.  

— Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Шайхонтоҳур туманидаги 24 та имом ҳисобот берди, — дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур. — Маълум бўлишича, улар турли экстремистик оқимларга кириб қолганлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борган. Ажрим масалаларини ҳам ҳар бир оилага кириб ўрганиб чиққан. Таълим муассасаларидаги давоматларни яхшилашга ёрдам бераётгани бизга ҳам мамнуният бағишлаяпти. Улар энди нафақат ибодатга бошчилик қиляпти, балки жамият ҳаётидаги шу каби муаммоларга ечим топишда ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Ҳа, дин одоб-ахлоқ, маърифат ва маънавият демакдир. Унинг имкониятларидан кенг фойдаланиб, инсонларга тўғри йўл кўрсатишда  шу соҳа мутахассисларининг иштироки тез орада ўзининг аниқ натижаларни намоён қилиши шубҳасиз.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔25

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔86

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔201

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар