Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилПсихологларнинг фикрича, инсоннинг қайси фаслда туғилганига қараб характерини аниқласа бўлади. Қуйидаги маълумотлардан сиз ҳам ўзингиз ҳақингизда батафсил билиб олишингиз мумкин.
Баҳорда туғилганлар жисмоний ва руҳий жиҳатдан нозик бўлади. Арзимаган сабаблар уларни ранжитиб қўйиши мумкин. Бу инсонлар табиатан жиззаки, қатъиятсиз, кўпинча ўзини ўйлайдиганлар тоифасидан. Уларнинг кўпчилиги жуда иқтидорли, аммо ўзига ишонмагани туфайли бирор соҳадаги лаёқатини юзага чиқаришда қийналади. Ҳазилни яхши тушунади, хотираси эса мустаҳкам.
Март ойида туғилган эркаклар ташқи кўринишига алоҳида аҳамият беради. Улардан яхши дипломат ва нотиқ чиқади.
Ёзда туғилганлар жуда меҳрибон бўлади. Баъзиларига иродаси сустлиги панд беради. Ҳиссиётларга берилувчанлик ва таъсирчанлик уларга хос. Таваккални ёқтиради ва тиришқоқлик билан ҳаракат қилади. Ўз қадр-қимматини яхши билади. Болаларга меҳри бўлакча. Табиат ва ҳайвонларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади, санъатни яхши тушунади.
Кузда туғилганлар мулоҳазали, жиддий, ҳар томонлама қобилиятлидир. Иши, ҳаёти давомида тўплаган тажрибаларини қадрлайди ва осон амалда қўллай олади. Ўтмишда қилган хатоларини ҳеч қачон такрорламайди. Ҳар бир ишни шошилмасдан, бамайлихотир ва чуқур ўйлаб амалга оширади. Ақли теранлиги учун улардан яхши дипломат чиқади.
Қишда туғилганлар табиатан иродали, аниқ мақсад сари олға интилувчан, иқтидорли, мулоҳазакор бўлади. Аммо оилавий муносабатларда муаммолар юзага келишига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бунга уларнинг чиқиша олмаслик, бировга ён бермаслик каби хусусиятлари сабаб бўлади. Улар арзимаган нарсалар устида соатлаб баҳслашади ва мунозарада устун келади. Кўпчилигининг феъли тез, қаҳри қаттиқ ва қатъий бўлади.
Қишда туғилган аёлларнинг кўпчилиги эркакча феъл-атворга эга бўлади. Улар аниқ ва табиий фанларга қизиқишади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил