Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилҲар куни иш жараёнида турли вазиятларга дуч келамиз. Баъзан кичик кўнгилсизлик ҳам асабийлашишга сабаб бўлади. Аммо бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва тезда бартараф этиш ўз қўлимиздалигини ҳам унутмаслик лозим.
Асабийлашиб турганингизда муҳим вазифа топшириб қолишса, сақич чайнанг ёки енгилроқ бирор нарса тановул қилинг. Шу усул ёрдамида бироз тинчланиб олиш мумкин.
Раҳбардан бирор камчилигингиз сабаб дакки эшитсангиз, жавоб қайтаришга, ўзингизни оқлаш ва ҳаракатларингизни изоҳлашга шошилманг. Энг тўғри йўл, индамай эшитиш. Бироз вақт ўтгач, у жаҳлидан тушади.
Суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаяптими? Унга қайта-қайта савол бериб ўтирманг. Яхшиси, унинг кўзига қараб, жим тураверинг. Шунда ундан нима кутаётганингизни тушунади.
Агар мажлисда сизни танқид қилишларини кутаётган бўлсангиз, имкон қадар танқид қилмоқчи бўлганнинг яқинига ўтиришга ҳаракат қилинг. Шунда у бироз «юмшаб», енгилроқ муносабатда бўлади.
Муҳим учрашувдан олдин суҳбатдошингизни ўзингизга қадрдон кишидек, узоқ йиллик танишдек тасаввур қилиб кўринг. Шунда учрашув анча эркин руҳда ўтади ва камроқ ҳаяжонланасиз.
Оғзаки нутқда «менимча», «назаримда», каби сўзлардан камроқ фойдаланинг. Акс ҳолда, суҳбатдошингизда қаршисида ўзига ишонмайдиган киши тургандек таассурот уйғотасиз.
Бир қарашда тавсиялар жуда оддий, жўндек туюлади. Аммо шу каби кичик жиҳатларга эътиборли бўлиш билан катта муаммоларнинг олдини олиш мумкин.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил