Экоолам      Бош саҳифа

МУШТУМИ ЗЎР — МУШТУМЗЎР

ёхуд ўсмирлар ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлди?

Бекат яқинида бир неча ўсмир йигит қўлини пахса қилиб, ўзаро ниманидир қаттиқ муҳокама қилаётганига кўзим тушди. Бир хил кийиниб олишган демак, коллеж ўқувчилари. Анча давом этган тортишув уларнинг бир-бирига қўл кўтаришигача етиб борди.

МУШТУМИ ЗЎР — МУШТУМЗЎР

Шундай кезда муштлашувнинг олди олинмаса, қандай жиддий оқибатларга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Хайриятки, икки-уч нафар ёши катталар тезда орага тушиб, уларни ажратиб қўйди. Бундай ҳолатлар ўсмирлар орасида тез-тез учраб туради. Баъзиларининг оқибати эса жуда аянчли якун топади. Яқинда пойтахтимиздаги коллеж ўқувчиларининг шундай муштлашувларидан бири 17 ёшли йигитнинг ўлими билан тугаганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бу каби вазиятларнинг олдини олиш учун нималарга аҳамият бериш керак? Тарбиянинг қандай нуқсонларини бартараф этиш талаб қилинади?

Бу саволларга жавобни аввало, оиладан қидириш керак. Эндигина ақлини таниётган икки-уч ёшли болакайга катталарнинг берилиб муштлашувга ўргатаётганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Эртага бола улғайгач, тарбиянинг бу нуқсони ўз натижасини кўрсатади. Кўзи кўкариб, юзи шилиниб келганда, уни бу йўлдан қайтариш биз ўйлагандан анча қийин бўлади.       

— Айрим ота-оналар фарзандига худди ёш боладек муносабатда бўлади, — дейди психолог Лайло ­ТОИРОВА. — Аммо балоғат даврида бола ўзини худди катталардек ҳис қилади. Ота-онаси билан қарашларидаги тафовут эса уни ташқаридан дўст топишга мажбур қилади. Қарабсизки, улар бир-биридан узоқлашади. Ўсмир оиласидан яқинлик кўрмагач, ташқаридаги ҳаётга қизиқа бошлайди. Улар кўпинча ўзи англамаган ҳолда турли ҳолатларга тақлид қилади. Ўсмир энди бегона муҳитдагиларга кимлигини кўрсатиб қўйишга интилади. Бунинг учун ҳамма нарсага тайёр туради, ҳатто, куч ишлатишга ҳам.

Муаммога ечим топишда оилада ўсмир учун яқинроқ киши орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Қолаверса, атрофдаги ўртоқлари ва шароитни ўзгартириш ҳам ёрдам беради. Кўпроқ ўзига ёқадиган вазифаларни юклаш, вақтини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор бериш керак.

Жуда эркин қўйиб юбориш ҳам болада ўйлаб-ўйламай турли ишларга қўл уриш истагини шакллантиради. Негаки, у ҳали қарорлари ва ҳаракатларига чегара қўйишни билмайди. Эътиборнинг меъёридан ошиб кетиши ёки камайиши эса жазолаш ва рағбатлантиришнинг ўз ўрнида қўлланмаслигига сабаб бўлади.

— Мени қийнаётган муаммолар ҳақида ҳеч ким эшитгиси келмайди, — дейди касб-ҳунар коллежида ўқиётган бир ўсмир. — Ўз яқинларимнинг ишончини қозона олмаяпман. Бирор ишга қўл урмоқчи бўлсам, дадам: «Бу қўлингдан келмайди, негаки, лаллайган, лапашангсан!», дейди. Ҳар қадамимни назорат қилишлари эса жаҳлимни чиқаради. Аввалига эътибор бермадим. Бир куни дўстларим олдида дадамдан қаттиқ койиш эшитдим. Шундан кейин ўзимни камситилгандек ҳис қилиб, қўлимдан нималар келишини кўрсатиб қўймоқчи бўлдим. Дарсларга қизиқишим йўқолди. Ҳаммага билагим зўрлигини исботлашга киришдим. Бу ҳаракатларим нотўғрилигини биламан, лекин қўлимдан кўп иш келишини ёнимдагиларга қандай йўл билан бўлмасин, исботлагим келаверади...

Кўриб турганингиздек, ота-онанинг болага ноўрин муносабати унда ички номутаносибликни юзага келтирган. Ўсмир ўзига азоб бераётган алам ҳиссини бошқаларга куч ишлатиш орқали олишга ўтган. Сергаклантирадиган ҳолат, тўғрими?

Ўсмирлик даврида боланинг жисмоний куч-қуввати анча ортади. Уни фақат ижобий ишларга йўналтириш ота-онанинг зиммасига катта масъулият юклайди. Фарзандимиз оила ва жамият ҳаёти учун фойда келтирадиган инсон бўлиб вояга етиши учун унинг тарбиясини бир он ҳам унутмаслигимиз зарур. 

Шаҳноза  ШОЖАЛИЛ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар