Саломатлик      Бош саҳифа

Соч парвариши муаммо эмас

— Сочлар парвариш қилиниб, тез-тез озиқлантирилмаса, жилосини йўқотиб, ўсиши ҳам секинлашади, — дейди «Каприз» салони косметологи Шаҳноза АЛЛАЕВА.

Соч парвариши муаммо эмас

  — Жуда секин ўсадиган соч эгалари учун айрим чоралар тавсия этилади.

Аввало, сочнинг ўсиш тезлиги уларни қуритиш жараёнига боғлиқ. Бунинг учун сочни ювгандан сўнг 15 дақиқа юмшоқ сочиққа ўраб қўйиш, сўнг хона ҳароратида қуритиш керак.

Шунингдек, ҳар куни бош терисини бармоқ ёки юмшоқ чўтка ёрдамида енгил уқалаш теридаги моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам беради.

Сочларни тўғнағич, қисқич ва бошқа воситалар билан қаттиқ сиқиб, таранг турмакламаслик керак. Тортилиш оқибатида соч илдизи кучсизланиб, тўкила бошлайди.

Бундан ташқари, ҳафтада икки марта ниқобли муолажа тавсия этилади. Ниқоб ёғли қатиқ, тухум сариғи, таркибида А, Е дармондорилари бўлган майдаланган қора нон, алоэ шарбати, асал, репейник (чакамуғ) мойи ва хантал аралашмасидан тайёрланади.

Сочлар ҳар доим мустаҳкам ва гўзал бўлиши учун албатта сифатли овқатланиш керак. Қизил гўшт, балиқ, тухум, ҳайвон ва ўсимлик ёғи, сабзавот ва кўкатлар соч ўстирувчи моддаларга бой.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар