Саломатлик      Бош саҳифа

ЮЗ ТАРАНГЛАШСИН, ДЕСАНГИЗ...

Юз териси парваришида жуда кўп усуллардан фойдаланиш мумкин. Айниқса, юз гимнастикасининг мушаклар ва терининг озиқланиши, унинг таранглигини оширишда аҳамияти катта. Янада гўзал кўриниш учун қуйидаги машқларни мунтазам бажариш тавсия этилади.

ЮЗ ТАРАНГЛАШСИН, ДЕСАНГИЗ...

Иккала қўлнинг кўрсаткич бармоғини қош устига қўйиб, пешонани тириштиринг. Қошни учиришга урининг, лекин бармоқлар бунга қаршилик қилсин.

 Бурундан чуқур нафас олиб, 1-2 сония чиқармай туринг, шундай қилганда юзнинг ички мушаклари зўриқади ва юзга қон югуради. Кейин ҳаво ҳўплаб, лунжларни шиширинг ва бўлиб-бўлиб оғиздан нафас чиқаринг.

 Оғзингизга ҳаво тўлдириб, бироздан сўнг ҳавони аввал оғизнинг ўнг бурчагидан, сўнг чап бурчагидан секин-аста навбатма-навбат чиқаринг.

 Бурундан нафас олинг. Ҳавони оғиздан чиқараётганда лабларни чўччайтиринг, шу вақтда ҳар бир қўлнинг учала бармоғи билан оғизнинг икки бурчагини қимирлатмай ушлаб туришга урининг.

 Кўрсаткич бармоқни бурундан оғиз томонга йўналган ажинлар устига қўйинг. Шу ҳолатда кулишга урининг, лекин бу ҳаракатга қўллари­нгиз билан қаршилик кўрсатинг.

 Лабларни чўччайтириб, ҳуштак чалинг, сўнг оғизга ҳаво тўлдириб, уни оғиз бўшлиғида айлантиринг ва ҳавони юқорига секин-аста пуфлаб чиқаринг.

 Оғизни катта очиб, «О» товушини чиқаринг. Сўнг оҳисталик билан оғзингизни ёпинг.

 Юз мушакларини зўриқтириб, 6 дақиқа давомида иложи борича оғиз бурчакларини юқорига кўтариб, сўнг пастга туширинг.

Мушаклар фаолиятини яхшилайдиган ушбу машқлар 3-4 мартадан бажарилади.

Шаҳноза САЛИМОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар