Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилМеваси, қоқиси ва данаги севиб истеъмол қилинадиган ўрик инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Ҳиди ёқимли, таъми ғоят ширин. Еган сари егинг келаверади.
Ўрик А, С, Е, Н, РР ва В гуруҳи витаминларига жуда бой. Ундаги калий, магний, темир, йод, фосфор, натрий, пектин каби моддалар инсон саломатлигида муҳим аҳамиятга эга. Бу мевани истеъмол қилиш гемоглобин миқдорини кўтариб, тананинг ҳимоя хусусиятини оширади. Таркибида магнийнинг кўплиги юрак мушаклари фаолиятини меъёрлаштириб, юрак-қон томир тизимининг кўпгина касалликларини даволашда ёрдам беради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Модда алмашинувини яхшилаб, танани ортиқча токсинлардан тозалайди.
Ўрик меваси мия фаоллигини ошириб, хотирани яхшилайди. Шу боис у ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишилар учун кони фойда. Данагини ларингит, бронхит ва йўталда балғам кўчирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида қўллаш мумкин.
Бу мева авитаминоз, буйрак хасталиклари ва ортиқча ёғлардан халос бўлишда ҳам ёрдам беради. Онкологик хасталикдан азият чекадиган беморларнинг соғлиғини яхшилашда ҳам самараси катта. Янги узилган ўрик мевалари ҳамма учун бирдек фойдали саналади. 100 грамм маҳсулот 42 килокалория сақлаши сабаб, ортиқча вазндан азият чекадиган кишилар ҳам уни бемалол истеъмол қилса бўлади.
Кечқурун қайнаган сувга дамлаб қўйилган туршак тонгда ичилса, ичаклар фаолиятини яхшиловчи қимматли дорига айланади. Ўрик шарбати танадаги кислота миқдорини камайтириб, ичак хасталикларида яхши самара беради. Микроб ва бактерияларга қарши кучли восита. Ошқозон фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам қўллаш мумкин. Бир пиёла ўрик шарбати инсон учун зарур бўлган витаминларга бўлган талабни қондиради.
Кўп миқдорда истеъмол қилинган ўрик меваси ошқозонда кислота миқдори ошиб кетишига сабаб бўлади. Шунингдек, гастрит ва қандли диабет билан оғриган беморлар (таркибини 80 фоизи шакар) учун тавсия этилмайди. Ошқозонидан шикоят қилувчиларда эса диареяга сабаб бўлиб, керакли минерал ва витаминларнинг йўқотилишига олиб келади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил