Саломатлик      Бош саҳифа

НОЗИК АЪЗОДАГИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Гломерулонефрит — буйракдаги майда қил томирлар зарарланиб, ҳар икки буйрак тўқималарининг ўткир ва сурункали яллиғланиши кўринишида кечадиган касаллик. Бунинг оқибатида сийдик ажратиш ҳам издан чиқади.

НОЗИК АЪЗОДАГИ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

Сабаблари

 ангина, фарингит, қизилча касаллиги (скарлатина) ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликлар билан оғригандан сўнг;

 баъзан бўғма (дифтерия), ўпка яллиғланиши, тошмали терлама, ич терлама ва шунга ўхшаш асосан, стрептококклар қўзғатадиган касалликларга чалингандан кейин;

 ўта совуқ об-ҳаво таъсири;

 ҳавода намгарчилик ортиб кетиши;

 зарарли моддалар (алкоголь, симоб, қўрғошин, ацетон, бензин сингарилар)нинг организмга ножўя таъсир кўрсатиши каби омиллар касалликнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Турлари

Гломерулонефрит учта (ўткир, ўткир ости, сурункали) турда кечади. Касалликнинг ўткир тури баъзан тўсатдан ва кескин бошланади. Аксарият беморларда юз-кўзларнинг шишиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, камқувватлик, бош оғриши, пешобнинг қизғиш (ювилган гўшт сели каби) ва кам ажралиши кузатилади. Беморларнинг 80-90 фоизида қовоқлар атрофи ва юз соҳаси шишганга ўхшаб қолади. Юз териси рангпар тусга киради. Бундай вақтда тери остида, ўпка ва юрак парда орасида ҳамда қоринда суюқлик тўпланиши кучайиб, тана оғирлигини 15-20 килограммгача оширади. Икки-уч ҳафта давомида шиш аста-секин қайта бошлайди.

Ўткир гломерулонефритнинг асосий белгиси — буйракда қон айланишининг бузилиши натижасида артериал қон босимининг ортишидир. Беморларда бир кеча-кундуз давомида сийдикнинг бир литрдан кам миқдорда ажралиши (олигурия)  ва сийдикда қон бўлиши (гематурия) ҳолатлари  учрайди.

Асорати

Гломерулонефритнинг ўткир ости (тез ривожланувчи) тури анча оғир кечади ва кўпинча ёшларда учрайди. Бу вақтда беморнинг сийдиги ўзгариб, унда оқсиллар, эритроцитлар пайдо бўлади. Артериал қон босими ортиб, тана шишади. Касаллик тез ривожланиши билан бирга, оғир асоратлар қолдиради. Яъни, бир неча ҳафта ичида буйраклар фаолияти кескин бузилиб, ўткир буйрак етишмовчилиги юзага келиши мумкин.

Сурункали

Гломерулонефритнинг сурункали тури кечишига кўра, бир неча кўринишда бўлади:

Яширин кечувчи (латент) гломерулонефрит беморларнинг  44 фоизида учрайди. Бунда қон босими ошмайди, шиш сезилмайди. Бемор узоқ йиллар давомида иш қобилиятини йўқотмайди ва хасталик аломатларини сезмайди. Касаллик 10-20 йил яширин ҳолда  кечиб, кейин юзага чиқиши мумкин.

Нефротик кўринишдаги гломерулонефрит билан оғриган беморнинг сийдиги орқали кўп миқдорда (бир кеча-кундузда 3,5 граммдан ортиқ) оқсил моддаси чиқиб кетади. Оқсил камайиши туфайли беморларнинг кўз қовоқларидан бошланган шиш аста-секин бутун баданга тарқалади. Ҳатто,  бу шишлар ички аъзолар, юрак, ўпка ва қорин пардаларига ҳамда бўшлиқларга ёйилади. Тери шиллиқ пардалари қурийди, мушаклар кичраяди. Хасталикнинг бошланғич даврида артериал қон босими меъёрида бўлади, лекин дард ривожланган сари кўтарилиб боради.

Гипертоник кўринишда қон босими ошади. Стенокардия ривожланади. Кўз тубидаги томирларда, тўр пардасида жиддий ўзгариш юзага келади.

Аралаш кўринишдаги гломерулонефритда шиш ва гипертония биргаликда келади.

Ташхис

Касалликка ташхис қўйишда ультратовуш аппарати ёрдамида буйрак текширилади. Буйрак тўқимасини текшириш усулини қўллаш хасталикни аниқлашда кўмаклашувчи воситадир.

Профилактика

Гломерулонефрит ривожланишининг олдини олиш учун бемор танасидаги инфекция ўчоқларини йўқотиш ва шифокор тавсия қилган парҳезга қатъий риоя қилиш талаб этилади. Айниқса, сурункали нефрит билан оғриганлар совуқ ва нам ҳаво таъсиридан ўзини  эҳтиёт қилиши лозим.

Даволаш

Бундай беморни даволаш стационар шароитда ва шифокор назоратида олиб борилади. Касалликнинг ўткир турида бемор шифокорга қанча эртароқ мурожаат қилса, даво топиши шунча осон кечади. Сурункали гломерулонефритдан азият чекадиган бемор эса доимо шифокор назоратида бўлиши зарур.

Нозима БОБОЖОНОВА,

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси нефрология бўлими шифокори




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар