Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилҲозир бутун дунёга экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» каби таҳдидлар хавф солиб турган бир пайтда, ёш авлодни бундай балолардан ҳимоя қилиш учун, энг аввало, улар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш лозим. Шу мақсадда бугун мамлакатимизнинг барча муассасаларида аср офатларидан огоҳ бўлиш учун турли тадбир, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтган шундай тадбир «Оила муқаддас қўрғон, уни асраб-авайлаш барчамизнинг вазифамиздир» деб номланди. Ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари, Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари, имом-хатиблар, тумандаги кўп тармоқли шифохона шифокорлари иштирок этган тадбирда диний экстремизм, терроризм, ахборот хуружлари ва ижтимоий ҳаётда рўй бераётган салбий ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, «Терроризм аср балоси» ва «Ҳаёт учун беш дақиқа» мавзусидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
— Давра суҳбатидан, айниқса, ёшлар ўзи учун фойдали маълумотлар олди, — дейди ҳарбий қисм хизматчиларининг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Дилбар Деворова. — Қисқа метражли ҳужжатли фильм ҳам барчада катта таассурот қолдирди. У яхшини ёмондан, оқни қорадан яна бир бор ажратиб олишга кўмаклашди.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил