Давр нафаси      Бош саҳифа

ШИФОКОР РУҲАН ТАЙЁР БЎЛМАСА

жой кўпайтиришдан наф йўқ

Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида тез тиббий ёрдам машиналари чақирув бўлган жойга аксарият ҳолларда кечикиб етиб боради. Шу боис аҳоли кўп эътироз билдиради. Бу муаммони бартараф этиш мақсадида 2019 йилгача барча тез тиббий ёрдам машиналарини GPS ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

— Ушбу тизим машина чақирув бўлган пайтда қаерда ва ҳатто, қандай ҳолатда (ўт олдирилганми ёки йўқ) турганини билиш имконини беради, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек ­ХУДОЁРОВ. — Шу орқали тез ёрдам кечикишининг аниқ сабабини биламиз. Буни мувофиқлаштирилган диспетчерлик маркази бутун республика бўйича назорат қилиб боради. Дейлик, пойтахтдан туриб, юртимизнинг энг чеккаси ҳисобланган Узун туманидаги «103» хизматининг ҳар кунлик иш фаолиятини кузатиш мумкин бўлади. Қисқача айтганда, бу тизим — бутун бир комплекс.

— Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам машиналари GPS ускуналари билан жиҳозланганига уч ойдан ошди. Бунинг амалдаги самараси қандай бўлмоқда?

— Ўтган қисқа вақт ичида бунинг афзаллик томонлари яққол кўринди. Биринчидан, GPS кузатув тизими орқали тез тиббий ёрдам бригадасининг иш фаолиятини узлуксиз назорат қилиш имкони пайдо бўлди. Энг муҳими, айни пайтда чақирув бўлган жойга «103» бригадаларининг кечикиб бориш кўрсаткичи 5-8 фоизни ташкил этмоқда. Илгари бу рақам 18 фоизгача етган эди.

— Билишимизча, бугунги кунда биргина пойтахтимизда «103» хизматига кунига ўртача 2,5 мингта қўнғироқ бўлади. Табиийки, улар орасида сизнинг раҳбарлигингиздаги марказда ёрдам кўрсатилиши керак бўлган фуқаролар ҳам бор. Айтинг-чи, ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жой масаласи қандай? Улар етарли, деб айта оласизми?         

— Марказимизда ўринлар сони 3,7 мингдан ортиқ. Бизда бемор 15-20 кунлаб ётмайди. Фақат ўта оғир аҳволдагилар узоқ муддатга олиб қолинади. Бошқа касалларга кўпи билан бир ҳафтада жавоб берилади. Бу эса марказимизда ўрин айланиш суръатининг интенсивлигини таъминлайди.

Айтмоқчиманки, беморнинг аҳволи хавфли даражадан ўтгандан кейин, ўша фуқарога, унинг яқинларига ёки бошқа шифохонада ё уйда даволаниш тавсия этилади. Агар шундай йўл тутилмаганида, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморни қабул қила олмаслик вазияти юзага келарди. Иш фаолиятимиз мана шу принцип асосида йўлга қўйилгани боис ўтган 2016 йилда марказимизга ётқизилиб даволанган беморлар сони 58 мингга яқинни ташкил этган. 

Ҳозир қабул бўлимида шундай ҳолат ҳам учраб туради: бемор ётишига ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Лекин барибир «Нега ётқизмайсизлар», дея шикоят билдиради. Шу ҳол бизни баъзан қийнайди.

— Ўринлар сонини кўпайтирса бўлмайдими?

— Буни ягона оқилона ечим, деб бўлмайди. Шунга яраша бизга профессионал мутахассис керак. Бу тизимда ишлаш учун олий маълумотли шифокор дипломига эга киши нафақат касб маҳорати жиҳатидан, балки руҳан тайёр туриши керак. Лекин амалда шу аёнлашяптики, ҳамма шифокор ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр эмас.

«Гуруч курмаксиз бўлмайди» деганидек, тизимимизда ҳам шундай «тайёр бўлмаган» мутахассислар йўқ эмасди. Биз улардан воз кечганмиз. Чунки бемор ҳаётини хавф остига қўйишга асло ҳаққимиз йўқ.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар