муаммолар барҳам топади
Халқимизга хос андиша ва ҳаё кўпинча бизни пухта ўйлашга ундайди. Айниқса, аёлларимиз ўзини қийнаган, ташвишга солган муаммоларни ичга ютишга, сабр қилишга ўрганиб қолган.
Уларнинг кўпчилиги кечинмаларини бошқаларга айтишни, шу йўл билан ўзига нажот топишни эп кўрмайди. Бундай вақтда аёлни қийнаётган масалага аниқ ечим топиб берадиган мутасадди ёки мутахассиснинг кўмаги эса тенгсиз аҳамиятга эга. Давлатимиз олиб бораётган бугунги сиёсатнинг мақсади ҳам аслида шундан иборат: инсонларнинг ҳаётига кириб бориш, уларни яқин кишисидек тинглай билиш, кўз кўзга тушиб, уларни изтиробга солаётган масалаларни ўрганиш ва ечим топиш.
— Жойларга чиққанимизда ҳақиқатан ҳам, ечимини кутаётган масалалар талай эканига гувоҳ бўляпмиз, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила НОРБОЕВА. — Маҳаллаларда уйма-уй юриб, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўргандик. Бугунги кунгача республика бўйича 4 миллион 670 мингга яқин хонадонга кириб бордик. Қарийб 13,6 миллион аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот ўтказилди. Жами 839 мингта турли соҳага доир ва ҳар хил даражадаги муаммолар кўтарилди. Олиб борилган ишлар натижасида 11 минг 219 та оилавий ажримларнинг олди олинишига эришилди. Кўрилган қатъий чоралар сабаб, 20 минг 100 нафар коллеж ўқувчиси дарсларга мунтазам қатнай бошлади. Ўртача давомат 70-75 фоиздан 86-92 фоизга кўтарилди.
Аҳоли билан ўтказилган учрашувлар, мулоқот чоғида маълум бўлдики, уларни қийнаётган муаммоларнинг атиги 1,3 фоизи юқори ташкилотлар аралашувини талаб этади. Қолган барчасини жойида ҳал этиш имкони мавжуд.
Бугунга қадар кўплаб инсонларга, оилаларга амалий ёрдам кўрсатиб келаётган «Аёллар маслаҳат маркази» ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари қошида жамоатчилик асосида «Оила маслаҳат маркази» сифатида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Аввалига фақат аёлларга кўмак бериш мақсадида ташкил этилган бу марказ эндиликда эр-хотинни бирдек ўйлантираётган масалаларга ҳам ечим топишда муҳим ўрин тутмоқда.
Кўриниб турибдики, Хотин-қизлар қўмитаси хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, ажримлар ва ёшларнинг турли диний-эктремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Бу мақсадларга эришишда биринчи навбатда аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2016 йилда мамлакатимизда 408 минг 94 та иш ўринлари яратилиб, хотин-қизларнинг жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишига имкон яратиб берилди. Бир сўз билан айтганда, жамият ҳаётида аёлларнинг фаол иштироки кенгаймоқда. Аммо бу етарли бўляптими?
Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Шу даврга қадар бу ишларнинг деярли барчаси фақат уюшган, фаол қизлар ва аёллар иштирокида олиб борилмоқда. Қолган аёллар-чи? Турмуши оғир ёки ҳаёт йўлида адашган, жиноят йўлига кириб қолган ёхуд иш излаб хорижга ноқонуний кетган хотин-қизлар-чи?.. Айни шу саволлар бугун ҳаммамизни, хотин-қизлар ҳаётига дахлдор барча ташкилотларни ташвишлантириши зарур.
Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари келгусида айни шу йўналишларда фаол иш олиб боришни мақсад қилган. Бу жараёнда мутасаддилар ва халқнинг ўзаро яқинлиги муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали усули экан. Ишларни шу йўналишда давом эттириш оилалар ва жамиятнинг фаровон турмушини таъминлаши, шубҳасиз.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛ
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔66
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил