Саломатлик      Бош саҳифа

МУСИҚАЧИ  САБЗАВОТ

Булғор қалампири сабзавотлар орасида К витаминига энг бой манбадир. Олимлар ушбу сабзавотни кундалик истеъмолга киритишни тавсия этиш­япти.

МУСИҚАЧИ  САБЗАВОТ

Булғор қалампири саломатлик ва узоқ умр кечириш учун фойдали бир қатор хусусиятларга эга. Сабзавот таркибидаги В6 ва В9 дармондорилари  юрак билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишда муҳим саналади. Ушбу сабзавотни бош оғриғида, артритнинг ривожланишини камайтиришда, турли хавфли ўсимталарнинг олдини олишда истеъмол қилиш тавсия этилади. Яшил булғор қалампири таркибида К витамини кўп бўлса, сариқ ва қизилида бета-каротин моддаси талайгина.

Чекишдан азият чекаётганлар ўз таомномалари таркибига бемалол булғор қалампирини киритса бўлади. Сабаби, бу фойдали сабзавот саратон хасталиги ва эмфиземага чалиниш эҳтимолини камайтиради.

Мутахассисларнинг фикрича, булғор қалампиридаги хушбўй моддалар инсон танасида эндорфин (хурсандчилик гормонлари)нинг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Улар, ўз навбатида, хавотир, безовталик, сиқилиш ҳолатларини камайтиради.

200 грамм булғор қалампири катталарнинг витаминга бўлган кунлик эҳтиёжини таъминлайди. Бундан ташқари, ушбу сабзавот саратон, катаракта ва артрит хасталикларининг олдини олишда асқатади. У тери, тирноқ ва соч гўзаллиги учун жуда фойдали. Булғор қалампири йод, темир, кальций, магний ва калий моддаларига бой.

 




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар