Саломатлик      Бош саҳифа

ЖОНГА ДАРМОН МЕВАЛАР

Олча  — таркибида инсон организми учун фойдали органик кислоталар, микроунсурлар ва витаминлар сақловчи шифобахш мева. Олча меваси парҳезбоп маҳсулот бўлиб, иштаҳа очувчи, ҳазмни яхшиловчи, чанқоқ босувчи хусусиятга эга.

ЖОНГА ДАРМОН МЕВАЛАР

Меваси таркибида кумарин моддаси қоннинг қуюқлашишини меъёрга келтиради. Шунингдек, темир моддаси ҳам мавжуд бўлиб, камқонликда тавсия этилади. Фармацевтикада эса олча сиропидан дорилар таъмини яхшилашда фойдаланилади. Олча мевабанди ва новдасидан тайёрланган қайнатма сийдик ҳайдовчи, микробларга ва яллиғланишга қарши ҳамда қон тўхтатувчи таъсирга эга.

Хўжағат (малина) — бутасимон ўсимликнинг резавор мевасидан табобатда, кундалик турмушда кўп фойдаланамиз. Меваси таркибида органик кислоталар, С витамини, углеводлар кўп. Хўжағат меваси антиоксидантларга бой бўлиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Тумов ва грипп касалликларида яхши самара беради ҳамда антисептик ва иситма туширувчи таъсирга эга. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Халқ табобатида хўжағат барглари ва поясидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар бронхит, ларингитда балғам кўчирувчи, йўталга қарши восита сифатида қўлланилади. Хўжағат таркибида К витамини ҳам мавжуд бўлиб, у қон ивишини меъёрлаштиради ва миокард инфаркти билан хасталанган кишилар учун фойдали.

Ўрик — меваси таркибида 27 фоизгача шакар, уруғида 30-50 фоизгача мой кислоталари учрайди. Ўрик меваси ўзида кўп миқдорда витаминларни сақлайди. Жумладан, А провитамини, В15 , С ва РР витаминлари. Ўрик истеъмол қилиш, айниқса, юрак-қон томир ва ошқозон-ичак касалликлари билан оғриганлар учун фойдали. Гиповитаминоз ёки авитаминозда яхши самара беради. Шунингдек, организмнинг турли хасталикларга қарши курашиш қобилиятини ошириб, тетиклаштиради. Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун парҳез маҳсулот сифатида тавсия этилади.

Қорағат (смородина) — инсон учун фойдали моддаларга бой бўлган ўсимликлардан бири. Меваси таркибида кўп миқдорда С витамини, қандлар, органик кислоталар мавжуд. Халқ табобатида ўсимликнинг барги ва меваларидан фойдаланилади. Янги терилган мевасидан тайёрланган шарбат ҳолсизланганда, тинка қуришида, дармонсизликда, озиб кетишда истеъмол қилиш тавсия этилади. Мева қайнатмаси юрак, буйрак, ошқозон-ичак ва асаб касалликларида фойдали, терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади. Шу билан бирга, бундай қайнатма кўкйўталда, бўғилган овозни очиш учун, камқонликда ҳам яхши самара беради. Қорағат баргларидан тайёрланган қайнатма эса қон босими ошганда, бод, тери касалликларида фойдали.

 

Феруза АКРАМХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар