Саломатлик      Бош саҳифа

ИССИҚДАН ТОШМА ТОШСА...

Ёз жазирамасида болалар ва айрим ёши катталар иссиқлик тошишидан азият чекади. Бундан кучли ва ёқимсиз қичишиш, ачишиш пайдо бўлади. Уни келтириб чиқарувчи сабаблар ва даволаш усуллари ҳақида пойтахтимиздаги 30-оилавий поликлиника шифокори Ўктабар АКБАРОВА ўз тавсияларини беради.

ИССИҚДАН ТОШМА ТОШСА...

— Иссиқлик тошиши кучли терлаш ва тернинг секин буғланиши натижасида пайдо бўлади, — дейди шифокор. — Иссиқ кунларда гўдаклар ва ёш болаларда кўпроқ кузатилади. Бола баданига иссиқлик тошишининг биринчи сабаби унинг ҳаддан ортиқ исиб кетишидир. Уларда тана ҳароратини мувозанатлаштириб турувчи марказ яхши ривожланмагани боис, тер тери ҳужайраларида узоқ вақт ушланиб қолади. Оқибатда тери ҳужайралари таъсирланиб, тошмалар тошади.

Катталарда эса ўткир юқумли касалликларда иситмалаш ва қаттиқ терлаш натижасида, семиз кишиларга иситувчи ком­пресс қўйилганда ҳам иссиқлик тошиши мумкин.

Иссиқлик баданнинг ёпиқ жойларига — болаларда кўпинча орқа, бўйин терисига, қўлтиқ остидаги тери бурмаларига, бош, елка, қўл-оёқларнинг ички соҳасига, катталарда кўпинча кўкрак безлари тагидаги тери бурмалари, чов-ёрғоқ бурмалари ва қўлтиқ остига ёйилиб ёки тўп-тўп бўлиб тошади. Тошмалар ичида тиниқ суюқлиги бўлган пуфакчалардан иборат бўлиб, катталиги тўғнағич бошчасидек келади. Баъзида бир-бирига қўшилиб кетади. Даволамай ўтказиб юборилганда эса йиринглаб турувчи жойлар (айниқса, тери бурмаларида) ҳосил бўлади.

Баданга иссиқлик тошиши касаллик эмас. Шу боис боланинг умумий аҳволи ўзгармайди, иситма, безовталик кузатилмайди. Тошмалар кун давомида ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.

Даволаш

Иссиқлик тошишига шифокор тавсиясига кўра даво қилинади. Қизиб кетишга олиб келадиган омилларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Кўпроқ очиқ ҳавода бўлиш, хонани тез-тез шамоллатиб туриш фойдалидир. Бундай вазиятда синтетик матодан тикилган кийим кийиш тавсия этилмайди.

Олдини олиш

Иссиқлик тошиши олдини олиш учун терлашга қарши курашиш мақсадида бемор терисини тоза сақлаб, ички кийимларини тез-тез алмаштириб туриши, иссиқ кунда табиий матолардан тикилган кийимлар кийиши мақсадга мувофиқ. Болаларни ҳаддан ташқари иссиқ кийинтириш, ортиқча ўраб-чирмаш ярамайди. Уларга мунтазам равишда ҳаво ва сув ванналари қабул қилдириб туриш фойдали.

Фойдали тавсиялар:

 болага пахта матодан кийим кийдиринг;

 ёз ойларида болалар тагликларидан камроқ фойдаланинг;

 тошма тошган соҳаларни нам латта билан артиб олинг;

  ёзда иложи борича фарзандингизни ҳар куни чўмилтиринг;

 болани имкон қадар эрталаб ва кечқурун ташқарида кўпроқ сайр қилдиринг;

 тошма тошган соҳаларга малҳамлар ва лосьонлар сурманг;

 боланинг шахсий гигиенасига эътибор қилинг;

 бола ётадиган хонани ҳар куни шамоллатиб туринг, хона ҳарорати +25 даражадан ошмаслиги керак;

 боланинг тери бурмаларига тез-тез эътибор беринг.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар