Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
Батафсил«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 18 май 20 (262)-сонида чоп этилган «Майда «олди-берди»лар катта иллатларга етаклайди» сарлавҳали мақолада кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар айтилган. Бундай ҳолатларга деярли ҳар биримиз дуч келганмиз.
Яқин танишим оғир дардга чилиниб қолди. Узлуксиз муолажаларнинг нафи бўлмагач, марказий шифохонага олиб бориш зарурати туғилди. Бунинг учун юқори ташкилотдан йўлланма олиш керак эди. Мендан ёнида ҳамроҳ бўлишимни сўради.
Эртасига йўлга тушишга ҳозирланиб турсак, опам хаста ҳолида бирор совға-салом олишни тайинлади. Мен ҳайрон бўлиб, «Опажон, шу аҳволингизда сиздан ким совға олади?», дедим. «Эшитдим, бусиз иш битмас экан, келинг, олақолайлик», деди ялингандай. Мен бу гапга ишониб-ишонмай, рози бўлдим. Йўл ёқасидаги дўконлардан бирига кириб, сара нарсалардан харид қилдим.
Аризалар билан шуғулланадиган аёл билан салом-алик қилгач, мақсадимизни айтдим. Негадир унинг чеҳраси очилмади. Бирдан қўлимдаги совға-салом эсимга тушди. Кофе билан шоколадни чиқариб узатганимни биламан унинг кўзлари чақнаб кетди ва чаққонлик билан совғани қўлимдан олиб шкафга жойлади. Шундан кейин мени жон қулоғи билан эшитишга тайёрлигини билдиргандай қаршимга келиб ўтирди. Мен гапларимни яна бир бор такрорлаб, беморни киритдим. Масъул ходим беморга шундай меҳрибон муносабатда бўлдики, асти қўяверасиз. Аризани қолдириб кетишимизни, албатта, ижобий ҳал бўлишини айтиб, биз билан қуюқ хайрлашди.
Афсуски, бугунги кунда мансаб курсисида ўтирган шундай одамлар борки, молу давлатга, қудратга эга бўла туриб, инсонларга ёрдам беришни ўйламайди. Улар бошқалардан фойда ундириш илинжида яшайди. Шунинг учун ҳам жамиятимизда «бермаган кишини, ҳеч ким қилмас ишини», деган тушунча шаклланиб қолган. Ҳатто, кимгадир беғараз ёрдам кўрсатмоқчи бўлган кишига ҳам ажабланиб қарашади. Назаримда, ҳиммат ва саховат каби сўзларнинг жилоси хиралашиб бораётгандай...
Қизиқ, олий маълумотли, ўқимишли одамлар бировнинг ҳақи бошқага буюрмаслигини, норозилик билан ундирилган фойда узоққа бормаслигини билмасмикан?..
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил