Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЁРДАМ КУТИБ ЎТИРМАГАН АЁЛ

Яқинда интернет сайтларининг бирида берилган мақоладан жуда таъсирландим. Унда айтилишича, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» шаҳарчаси фуқароларидан келиб тушган мурожаатларни жойида ўрганиш мақсадида Президентнинг Виртуал қабулхонаси ходимлари бевосита хонадонларга ташриф буюрган.

ЁРДАМ КУТИБ ЎТИРМАГАН АЁЛ

Ғафур Ғулом кўчасидаги бир қатор оилаларнинг аҳволи ўрганилаётган пайтда 1978 йилда туғилган Элла Дугинанинг хонадони ва яшаш шароити улар эътиборини тортди. Маълум бўлишича, бу аёлнинг турмуш ўртоғи чет элга кетган. Қайнотаси эса қоровул бўлиб ишлайди. Аёл ўн бир нафар вояга етмаган фарзанди — етти қиз ва тўрт ўғли билан яшайди. Шу пайтгача бирор марта ҳам маҳалла фуқаролар йиғинидан моддий ёрдам сўрамасдан ҳовлисидаги бир парча ерда деҳқончилик, асаларичилик, чорва моллари, қуён, товуқ боқиш билан шуғулланиб, рўзғорини обод қилиб келяпти. Бу жабҳада жажжи фарзандлари унга кўмакдош экан.

Келган мутасаддиларга: «Бизга ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Рўзғорга зарур ҳамма нарсани ўзимиз меҳнат қилиб топяпмиз. Фарзандларим кичиклигидан меҳнат билан улғаймоқда. Шунинг учун кўнглимиз ҳам, хонадонимиз ҳам обод», дебди.

Қойил қолдим. Ахир, ўн бир нафар вояга етмаган фарзанди билан ўз аравасини аёл боши билан тортиши бу — катта жасорат. Тасаввур қилинг, ўзи ёш оиланинг бу норасидаларни вояга етказиш учун қанча машаққат, меҳнат ва энг асосийси, маблағ талаб этилади.

Бугун арзимаган баҳонани рўкач қилиб, оиласини, энг ёмони фарзандининг келажагини барбод қилиб ажрашиб кетаётганлар озми?

Элла Дугина уларга чин маънода ўрнак рамзидир. Бирон бир мутасадди раҳбар унинг турмушини яхшилаб беришини кутиб ўтираётгани йўқ.

 Неча йиллардан буён шу тариқа кун кўриб келаётган оиланинг дараги айнан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида чиқиши таажжубли ҳол. Бундан шу маҳалла фуқаролар йиғинининг иш фаолияти қандай эканини билиб олиш қийин эмас. Негаки, ёрдам сўрамаган бўлса, ўзлари бориб уларнинг ҳолидан хабар олиши керак-ку! Наҳотки, маҳаллада ана шундай оила борлигини билишмаса?

Президентимиз ўзининг ҳар бир чиқишида халқни тадбиркор қилиш кераклиги ҳақида бот-бот гапирмоқда. Аммо афсуски, айрим раҳбарлар бунга эътибор қаратмайди. Натижада Элла Дугина каби фидойи, меҳнатсевар инсонлар эътибордан четда қолиб кетяпти. Ким билади дейсиз, балки бу аёлга мутасаддилар вақтида зарур барча амалий ёрдам кўрсатганида у фаолиятини янада кенгайтириб, каттароқ бизнесини йўлга қўярмиди…

Ғуломжон АҲМАД




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔91

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔107

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 51    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 91    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 107    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 219    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 288    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар