Аввалги пайтларда полизларда етиштирилган қовун, тарвузлар бозорларимизнинг кўрки бўлиб турарди. «Кеп қолинг, мана, тилими тилни ёрар Амири!», «Босволдидан олинг. Асал ейсиз, асал!», «Обиноввотдан олинг, обиноввотдан! Бу қовунни емабсиз, дунёга келмабсиз!», дея харидор чорловчи деҳқонлар бозорларимизга файз-барака киритиб ўтирарди.
Энди-чи? Энди улар кўринмай қолди. Фақат уларгина эмас, қовун, тарвузнинг ўзи бозорларимиз ҳудудидан бутунлай «бадарға» қилинди, яъни уларни бозорда сотиш тақиқланди (бунинг сабабини афсуски, ҳеч ким тушуниб, тагига ета олмайди). Бундан беш-олти йил олдин рўзғор учун картошка-пиёз харид қилгани келган одам бозордан йўл-йўлакай қовун ё тарвуз олиб, уйига қайтарди. Энди бўлса, шундай ноқулай шароит вужудга келдики, бозор ичидан қовун, тарвузни топиб бўпсиз. Бу ноз-неъмат энди бозордан анча нарида, шаҳримизнинг йўл чеккаларида, кўприклар остида, кўча-кўйдаги дарахтлар тагида сотиладиган бўлиб қолди.
Эртадан кечгача жазирама офтобда узоқ туриб қолгани боис ичи бўшашган, тинмай, узлуксиз юриб турган транспортлардан чиқаётган заҳарли газ, чанг ва яна инсон саломатлигига путур етказадиган бошқа унсурларга тўйинган полиз экинларини, айтинг-чи, тановул қилиб бўладими? Айниқса, бу ҳол болалар, кексалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, деб ким кафолат беради? Кейинги пайтларда бу ҳақда телевидениеда ҳам, республика газеталарида ҳам мутахассислар кўп чиқишлар қилди. Лекин афсуски, ҳануз натижадан дарак йўқ. Бу долзарб масалага на бозор мутасаддилари, на ҳокимият эътибор беради? Бу ҳам етмагандек, ўша йўл четидаги қовун-тарвузларнинг нархи осмондалигини айтмайсизми?
Куни кеча «Невараларга ола кетай», деб катта йўл четидаги уйиб қўйилган қовун-тарвуз олдига келдим. Пешонасини қийиқча билан танғиб олган, кўриниши деҳқонсифат мўйловли киши:
— Келинг тоға, қовундан берайми ёки тарвуз? — деб илиқ кутиб олди.
— Деҳқонмисиз? — деб сўрадим атай.
— Ҳа, деҳқонман… Фақат асфальт устидаги деҳқонман, — деди мени кулдириб.
Ҳандалакдан сал каттароқ бир қовунни қўлга олиб, нархини сўровдим.
— Ўн минг сўм,— дейди.
— Йўғ-эй, нима деяпсиз? Нега ўн минг сўм бўлади? Айни пишиқчилик пайти-ку, ҳозир? — десам:
— Нарх шунақа. Ўзи қимматга тушган, — дейди уялмай-нетмай, мендан нари кетиб.
— Мен бу пулга бозордан иккита қовун ёки иккита тарвуз олардим, — дея ортга қайтдим.
Хуллас, ҳозирча кунимиз ўрин-кўрпа қилиб олган шу «Асфальт устидаги деҳқонлар»га қолиб турибди. На илож!..
Жаҳонгир ПИРМУҲАММЕДОВ,
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔24
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔84
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔201
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил