Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилБаъзида компьютер олдида соатлаб ишлаганимизни сезмай ҳам қоламиз. Унинг қаршисида тўғри ўтириш қоидаларига амал қилиб, қад-қоматни чиройли сақлаб қолиш мумкин. Бу борада шифокорлар қуйидаги тавсияларни беради.
Компьютерда ишлаш учун мўлжалланган махсус стол ва стулдан фойдаланиш жуда муҳим. Унда ўтириш ва ишлаш анча қулай.
Агар креслодан фойдаланcангиз, умуртқага оғирлик тушмаслиги учун суянчиқ ва белингиз орасида бўшлиқ қолмаслигига эътибор беринг. Ишлаш жараёнида букчайиб қолмасликка ҳаракат қилинг.
Мониторни ёруғ жойга қўйиш тавсия этилмайди. Уни қуёш шуъласидан сақлаш учун деразага 90 даража қияликда қўйинг. Ранги, тиниқлиги, шрифт ҳажмини ўзингизга мослаб олинг.
Қўллар сал қайрилиб, 90 даражадан ортиқроқ эгилган ҳолда тургани маъқул. Тирсак столга тегмаслиги керак. Кўздан мониторгача бўлган масофа қўлни чўзиб турган ҳолатдан кам бўлмасин.
Компьютер қаршисида ишлайдиган инсонлар учун қуйидаги машқлар жуда фойдали:
ҳар 30 дақиқада кўз гимнастикаси тавсия этилади. Бунинг учун 15 сония яқиндаги буюмга (масалан, қўлингиздаги ручкага) ва 15 сония узоқдаги буюмга (деразадаги гулга) тикилиш лозим. Шунингдек, кўздаги чарчоқни енгиш учун уларни тепадан пастга, ўнгдан чапга ҳаракатлантириш ҳам тавсия этилади;
ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқалик танаффус қилиш керак. Туриб, бироз айланинг. Озгина жисмоний машқ бажариш мумкин. Узоқ вақт ўтириш умуртқа поғонасининг силжишига сабаб бўлади. Қисқа дақиқалик ҳаракатлар эса бунинг олдини олишга ёрдам беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил