Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК

Халқимизда кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Маҳалла-кўй юмуши, тўй-маъракаларда, жамоатчилик тадбирларида уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутилади, тажрибасига таянилади. Бу халқимиз минг йиллардан бери амал қилиб келаётган анъаналардан.

МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК

Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Тошкент шаҳридаги «Уруш ва меҳнат фахрийларининг  республика пансионатида уюштирган бир тадбирида қатнашдим.

Партиянинг «Халқ билан мулоқот ижтимоий ҳимоянинг энг самарали йўли» лойиҳаси доирасида пансионатда истиқомат қилаётган қарияларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишдик. Ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида улар билан юзма-юз мулоқот бўлди. Нуронийларнинг яшаш шароити, ҳомийлар ва давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар ва уларнинг бунга муносабати ҳақида дилдан суҳбатлашдик. Кексаларни қийнаб келаётган муаммолар, айтмоқчи бўлиб юрган дилидаги гапларини эшитдик.

Пансионатда 133 нафар ногирон, меҳнат фахрийлари истиқомат қилади. Улардан 40 нафари ётиб қолган хаста кишилар. Пансионат директорининг таъкидлашича, васийлик кенгаши томонидан янги қурилган бинога 128 нафар қария кўчиб ўтиши режалаштирилган. Эски бинода эса фақат ўсал қариялар қолади.

— Улар ҳам вақтинча, яъни ётиб қолган қариялар учун бинонинг қурилиб, ишга туширилгунга қадар туришади, — дейди пансионат директори  Фарангиз АКРАМОВА. — Чунки айни пайтда янги қурилган бинодаги шарт-шароит тик оёқда юрадиган қариялар учун мўлжалланган. Тўшакка михланиб қолган кексалар учун бино ҳам ҳомийларимиз томонидан қурилиши режалаштириляпти. Бино махсус жиҳозлар, тиббиёт анжомлари билан таъминланиши кўзда тутилган.

Пансионат «Меҳр қўлларини узатайлик» шиори остида фаолият олиб боради. Айнан шу шиорга ҳомийлар ҳам амал қилишини бу ердаги қариялар ҳам таъкидлашди. Чунки бу ерда ҳар доим маданий ҳордиқ чиқаришга бош-қош бўладиган ҳомийлар уларнинг хизматига ҳозир. Яқинда айни ёзнинг иссиқ кунларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қариялар учун «Хумсон»га саёҳат уюштирган бўлса, Ўзбекистон Халқ демократик партияси қарияларга ётоқ кийимлари совға қилишди.

— Шароитлар яхши, энг асосийси, бу ерда эътибор ва меҳр бор, — дейди меҳнат фахрийси Саидмаҳмуд НИШОНОВ. — Зерикмаймиз. Хонамда гулларим бор. Уларни парваришлашни ёқтираман. Бундан ташқари, ҳар ҳафта шахмат-шашка бўйича мусобақа ўтказамиз. Турли кечалар, базмлар уюштиришади. Оёғим оғриса ҳам, маза қилиб рақсга тушаман. 

Қариялар пансионатда яратилган шароитлардан мамнун. Айниқса, юртимизнинг саховатпеша инсонлари кунора уларни йўқлаётганини жилмайиб гапиришади. Меҳр қўлларини узатадиган бағрикенг инсонларни дуолар қилишади.

Гўзал МАТЁҚУБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар