Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИР ҚОРИНДАН ТАЛАШИБ ТУШГАНЛАР

бугун бир-бирининг кунига яраяптими?

Баъзан «оға-инилар ўзаро судлашиб юрганмиш», «кўздек қариндошлар айтишиб қолганмиш» каби гаплар қулоғимизга чалиниб қолади. Бир қориндан талашиб тушган инсонларнинг бир-бирига бундай илтифотсиз муносабати, ҳатто, буни эшитган бегона кишининг ҳам дилини хира қилади. Озгина моддий манфаат ёки ғаразгўйлик кўп йиллик аҳил-иноқлик илдизига болта уради.

БИР ҚОРИНДАН ТАЛАШИБ ТУШГАНЛАР

Аслида ақли расо инсон туғишган жигарининг кўксидан итармайди, кўзига тик қарамайди, балки унга яқин ва яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилади. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий тўплаган ҳадиси шарифларнинг бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким Оллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндош-уруғларига яхшилик қилсин»,  — деганлар.

Кўринадики, қариндош-уруғлар билан яхши муносабатда бўлиш, уларга самимият билан илтифот кўрсатиш, қўлдан келганча ёрдам бериш, ҳамиша ҳолидан хабар олиб туриш ҳар бир кишининг ўз ихтиёридаги масала эмас, инсоннинг инсонийлик бурчи ва вазифаси саналар экан. Биз яқинларимизга мурувват кўрсатиш билан ўз виждонимиз олдидаги вазифамизни ҳам бажарган бўламиз. Қачонки, инсон ўз вазифасини бажарса, ҳаётидаги ҳар бир иши енгил ва осон кечади. Сабаби, бундай ишлар ўзининг ва ўзгаларнинг розилиги устига қурилган бўлади.

Гоҳо ҳаётнинг кундалик тирикчилик ташвишлари билан бўлиб, кези келганда ўз оила аъзоларимиздан ҳам тузукроқ ҳол сўрашга фурсат, ҳафсала тополмаймиз. Турмуш ўртоғимизга бир чимдим эътибор кўрсатиш, фарзандимизнинг кўнглига қўл солиб кўриш ҳам биз учун анча катта юмуш бўлиб туюлади. Шундай ҳолларда турмуш аравасини елкасига ортган ёшгина амма ё холамизга мурувват қўлини чўзиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Амаки ё тоғамизни тўй-маъракада кўриб қолсак, салом-аликдан нарига ўтолмаймиз. Жиянларимиз билан лоақал бирон марта дилдан суҳбат қилишга вақт ажратолмаймиз. Бундай пайтларда ҳамиша ўз ишимиздан ортмаётганимизни баҳона қиламиз. Лекин тирикчилигимиз ҳеч қачон бизга қариндош-уруғчилик муносабатларини мустаҳкамлаб олишимиз учун алоҳида вақт бермаслигини мулоҳаза қилиб кўрмаймиз. Эрта-индин каби баҳоналар билан хайрли ишларни ортга суришимиз оқибатида умримиз ўтиб бораверади.

Тан олиб айтишимиз керак, қариндош-уруғларимизни фақатгина ишимиз тушганда йўқлаб, эсга оламиз. Бошқа пайтда эса хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Унутмаслик керакки, қариндош-уруғчилик муносабатларига бепарво бўлган инсон жамият ишига ҳам бепарво бўлади. Қариндош уруғлар бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатиши, кечиримли бўлиши, бир-бирларини қўллаб-қувватлаши, тинч ва фаровон ҳаёт кечириши жамият тараққиётида жуда муҳимдир.

Халқимиз азалдан қариндош-уруғчилик муносабатларига жиддий эътибор бериб келади. Агар икки қариндош орасига низо тушса, бошқа қариндошлар уларни яраштиришга ҳаракат қилади. Чунки бу каби ишлар бизнинг урф-одатларимизга кўра, буюк инсоний фазилат саналади. Зеро, қариндош-уруғлар бир-бири билан аҳил-иноқ ҳаёт кечирса, оилалар мустаҳкам ва тинч бўлади. Ўзаро меҳр-оқибат шукуҳи таралиб, жамиятда фаровонлик ҳукм суради.

Маъмуржон ЭРКАЕВ,

Бекобод тумани




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар