Муносабат
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилЯнги ўқув йили бошланиши арафасида ота-оналарни фарзандига мактаб формасини харид қилиш масаласи ўйлантиради. Шу сабабли ҳамма бозорга ҳали кийим-кечак, ҳали ўқув қуроллари сотиб олгани ошиқади. Республикамизда ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган мактаб ярмаркалари эса бу борада барчага асқатади.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан «Баркамол авлод» республика болалар ижодиёти марказида кўргазма уюштирилди. Унда йигирмадан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этиб, ўғил ва қиз болалар учун сифатли, қулай мактаб формалари, пойабзаллар, спорт кийимлари ҳамда ўқув қуролларини намойиш қилди.
— Бу йилги кўргазмадан ҳам замонавий, ҳам сифатли, энг муҳими, қулай бичимга эга мактаб формаларимиз ўрин олган, — дейди «Шарқ либослари» дизайн маркази раҳбарининг ўринбосари Камола Ғуломова. — Бунда асосий эътибор либоснинг матосига қаратилган. Ҳозир пахтадан тайёрланган, соғлиқ учун фойдали, ҳавони яхши ўтказадиган кийимларга талаб катта. Буни назардан четда қолдирмаслик керак. Айтишим мумкинки, бу йилги кўргазмада пушти рангли кофта ва кулранг сарафанлар кўпчиликка манзур бўлмоқда.
— Мактабда ота-оналар раиси сифатида форма танлаш вазифаси зиммамга юклатилган, — дейди Малика Шоабдураҳимова. — Очиғи, қандай кийим олишга бошим қотганди. Аммо кўргазмага келиб, масалага осонгина ечим топдим. Синф раҳбари билан айланиб, бу ердан исталган кийимни топиш мумкинлигига амин бўлдик. Бир-биридан чиройли мактаб формаларининг нархи ҳам ҳамёнбоп экан: костюм-юбкалар 75 минг сўмдан. Буюртма берилса, чегирмаси бор дейишди. Айниқса, маҳсулотни пластик карта орқали ҳам харид қилиш имконининг мавжудлиги қувонарли ҳол.
Бу йил мактаб бозорларида сотилаётган маҳсулотлар нарх-навосининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва солиқ идоралари доимий назоратни йўлга қўйган.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
БатафсилТабиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
БатафсилКуни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил