Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил— Жағ тишимга пломба қўйдириш учун тиш шифокорига мурожаат қилмоқчиман. Айтишларича, уларнинг турлари кўп экан. Пломбаларнинг қандай турлари бор? Сунъий тиш ва пломбаларга қайси давлатда тайёрланганига қараб баҳо бериладими? Уларнинг қай бири сифатлироқ?
Нозима ҚУРЁЗОВА,
Жиззах вилояти
— Бугунги кунда юртимизда стоматологик материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган, — дейди Тошкент шаҳар 6-сон стоматология поликлиникаси артодонт-стоматологи Қудратилла УБАЙДУЛЛАЕВ. — Стоматологияда ишлатиладиган барча хомашё хориждан келтирилади. Европа мамлакатларида, Япония, АҚШда ишлаб чиқариладиган материаллар МДҲ давлатлариникидан анча сифатли.
Пломбалар цемент, композит ва металл пломбаларга бўлинади. Цемент пломба арзонроқ туради. У тишнинг рангига мос келмайди, мустаҳкамлик даражаси ҳам пастроқ. Металл пломба тишнинг рангига мос келмаслиги мумкин. Бироқ чидамлилиги баланд, улар йигирма йилгача чидаши мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил