Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил«Кейинги пайтларда тадқиқотчилар томонидан атроф-муҳитнинг заҳарли чиқиндилар билан ифлосланиши ва уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири тез-тез тилга олинмоқда. Бу бир тарафдан тўғри ҳам. Аммо яна бир гап, атроф-муҳитнинг шовқин билан «ифлосланиши», деган тушунчани ҳам зинҳор унутмаслик лозим», дея ёзади «Российская газета».
Олимларнинг айтишича, баланд шовқин ифлосланган ҳаводан ҳам хавфлироқ экан. Маълумки, аэропортлар ва жуда тирбанд, серқатнов йўллар яқинида яшовчи кишилар юрак касалликлари, инсультдан кўпроқ азият чекади ҳамда аксарият ҳолларда бевақт ўлим юзага келади. Масаланинг эътиборли жиҳати, ҳар 10 децибел шовқин бу ҳолатни 7-17 фоизга оширади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг айтишича, 55 децибел ва ундан юқори товуш частотаси узоқ вақт давомида таъсир қилиб турса, қон босимини ошириши ёки юрак хуружини келтириб чиқариши мумкин экан.
Шовқин ҳадик ҳиссини уйғотади — бу инсон эволюциясининг ажралмас бир механизми. Натижада организмдан адреналин, норадреналин, кортизол каби стресс гормонлари ажралиб чиқади. Бу гормонларнинг юқори даражаси қатор хасталикларни, жумладан, қўзғатилган ичаклар синдроми, бош оғриғи, уйқусизлик, юқори қон босими, бепуштликни келтириб чиқаради.
Корнелль университети тадқиқотчиларининг аниқлашича, очиқ типдаги идораларда меҳнат қиладиган аёллар организмида адреналин миқдори юқори, ишга нисбатан рағбати эса паст бўларкан. Шунингдек, сершовқин муҳитда улғайган болалар ўқиш, тил ўрганиш ва маълумотларни эслаб қолишда бошқа тенгқурларидан анча ортда қолишган. Шовқин, ҳатто семиришга ҳам олиб келади. Швециялик экспертларнинг айтишича, 45 децибелдан бошлаб қўшилувчи ҳар 5 децибел ортиқча вазн хавфини ошириб бораверади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил