Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ЖИМ, КАТТАЛАР ЭШИТМАСИН...»

ёхуд бола ҳеч нарсани тушунмайдими?

Турмуш ташвишлари, рўзғордаги икир-чикир баҳона эр-хотин ўртасида юзага келган уриш-жанжалга кўпчилик аралашмайди. «Ҳа, энди рўзғор бўлгандан кейин тортишади-да» ё «Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг єуриши», дея бундай вазиятни оқлайдиганлар кўп.

«ЖИМ, КАТТАЛАР ЭШИТМАСИН...»

Аммо бу жанжалларни жимгина кузатиб турган қуралай кўзлар, катталарнинг «қилиғи»дан озорланаётган жажжи юраклар-чи? «Боланинг олдида жанжал қилиб бўлмайди. Тарбияси бузилади», деган ҳақиқатни барчамиз яхши биламиз. Лекин бунга қанчалик амал қиляпмиз?

Жиноятчи қаердан чиқади?

Бола ниҳоятда тақлидчи бўлади, у оилада катталарнинг барча ижобий ва салбий хатти-ҳаракатларини зийраклик билан кузатади. Турмуш ташвишлари, рўзғор икир-чикирлари билан бўлиб, боладаги бу ўзгаришни сезмаймиз ҳам. 

Оиладаги можаролар эса бола асабини тажанг қилади, уйдан бездиради. Фарзандлар, энг аввало, жанжаллардан қўрқади, сўнгра ота-онага нисбатан ҳурмати пасаяди, кейин улардан нафратланишади. Криминологларнинг тадқиқотларига кўра, балоғатга етмаган жиноятчиларнинг 61 фоизини жанжалкаш оилада ўсган ўсмирлар ташкил этаркан.

Инсон умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Боланинг онги эса асосан 5-7 ёшда шаклланишини инобатга олсак, айнан шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди.

Яна бир қизиқ ҳолат: фарзандимиз бировдан кам бўлмасин деб тун-кун ишлаймиз, яхши едирамиз, кийинтирамиз, қимматбаҳо нарсалар олиб берамиз. Бетоб бўлса, туни билан мижжа қоқмай, унга ғамхўрлик қиламиз. Лекин маънавий оламига зарба бўладиган жанжаллардан ўзимизни тия олмаймиз. Гўёки улар моддий томондан бекаму кўст бўлса, ҳаммаси жойидагидек.

Аслини олганда, биз уларнинг фақат моддий аҳволини эмас, руҳий ҳолатини ҳам ҳисобга олишимиз зарур. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, фарзанд ота-онанинг бир-бирига меҳрини, муҳаббатини сезиб яшаса, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлар экан.

Муножат ВАЛИЕВА,

Мирзо Улуғбек туманидаги 223-мактаб психологи:

— Жанжал кўп бўладиган оиланинг фарзандлари қўрқоқ, журъатсиз, ўз фикрини билдира олмайдиган ёки аксинча, ёлғончи, тажовузкор, асабий, ёмон оқимларга тез оғиб кетадиган бўлишади. Кўп ўқувчиларни кузатаман. Ахлоқсиз, дарсларни яхши ўзлаштира олмайдиганлари билан суҳбатда бўлганимда уларнинг оиласида соғлом муҳитнинг йўқлиги аён бўлади. Биз буни ота-оналарга ҳам тушунтирамиз. Баъзилари ҳатто, ўз айбини тан олмайди. Гўёки боланинг тарбиясига фақат мактабдаги устозлари масъулдек.

Айрим ёш ота-оналар «ҳали бу ёш-ку», деб болалари олдида бемалол бир-бирининг айбларини муҳокама қилиб, бақир-чақир қилишади. Бола кичик бўлса-да, ҳамма нарсани тушунади. Жанжаллар оқибатида ёш боладаги қўрқув, стресс, йиғлоқилик, тажанглик ҳолатлари пайдо бўлади ва у охир-оқибат ўсмир ёшига етганда, ўзининг салбий натижасини кўрсатади: атрофидагиларига нисбатан тажовузкор бўлиб қолади. Ота-онани ҳам, бошқаларни ҳам ҳурмат қилмайдиган, маданиятсиз бир кимсага айланади.

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ

Оиладаги низолар нафақат боланинг руҳиятига, балки унинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Айрим болалардаги бош оғриқ, кўзни тез-тез пирпиратиш, кўриш қобилиятининг  пастлиги, кўнгил айниши, юракнинг тез уриши,  оғир неврологик касалликлар оиладаги носоғлом муҳит таъсирида юзага келади.

Меҳринисо АБДУРАҲМОНОВА,

Мирзо Улуғбек тумани ­«Шалола» МФЙ маслаҳатчиси:

— Маҳалламизда бола тарбияси масаласига жиддий эътибор қаратилади. Оилаларда қандай келишмовчилик бўлса, эътиборимиздан четда қолмайди. Низоли оилаларга бориб, аҳволни ўрганамиз, уларнинг бу ишлари хато эканини тушунтирамиз. Аммо барибир ҳаммаси оила аъзоларининг ўзига боғлиқ.

Ўзим ҳам узатилган қизларимга доим насиҳат қиламан: «Борган жойингда сабрли бўл, қайнона-қайнотангни ҳурмат қил, эрингга гап қайтарма. У уйнинг гапини бу уйга олиб келма, болангга тўғри тарбия бер».

Менимча, биз катталарда гап кўп. Турмуш қурган фарзандларимизга бир-бирига муомала қилиш ва бола тарбиялаш борасида йўл-йўриқлар кўрсатишимиз ва уларни назорат қилиб туришимиз, кези келганда, ўзимиз ҳам уларга ўрнак бўлмоғимиз лозим.

Бир танишим бор — Муқаддас ­Шарипова. Мирзо Улуғбек туманидаги  35-ўрта таълим мактаби директори. Оиласи барчага ўрнак бўлгулик. Фарзандлари тарбияли, оқил, бир-бирига меҳрибон, каттани ҳурмат, кичикни иззат қила оладиган, қатъиятли бўлиб вояга етмоқда. Буларнинг бари оилада соғлом муҳитнинг мавжудлиги ва онанинг оқилалигидандир. Бу даражага аёл қандай эриша олган экан? Шу савол билан уларга мурожаат қилдим.

— Оиламда мен ва турмуш ўртоғим учун энг муҳим қоида бу — фарзандларимиз олдида жанжал кўтармаслик. Тўғри, ҳаёт бир текис кетавермайди. Тушунмовчилик, муаммолар бўлиб туради, фақат бу фарзандлар йўқлигида, уларнинг иштирокисиз ҳал қилинади. Ота-она учун энг муҳими, жаҳл келган пайтда ўзини қўлга ола билишдир.

Фарзандларимнинг ҳар бирига алоҳида шахс сифатида қарайман: дўст сифатида улар билан маслаҳатлашаман, қизимнинг гапларини эринмай тинглайман. Катта ўғлимнинг ўқиши ҳақида сўрайман, кичик ўғлимга, албатта, ухлашидан олдин эртак айтиб бераман ва ҳоказо.

* * *

Бола тарбияси борасидаги қоидаларни кўздан кечирар эканман, бир банди эътиборимни тортди: «Болани севинг ва иззат қилинг». Эътибор берсангиз, аксарият ёш ота-она катталар олдида ўзларини жанжалдан тийишади. Нима учун? Катталарга бўлган ҳурмат юзасидан! Бола-чи? У иззатга арзимайдими? Агар шу қоидага амал қилганимизда, қанча-қанча хунук ҳолатларнинг олди олинган бўлармиди?..

Ҳамма ҳам фарзандининг келажакда буюк инсон, олим, спортчи, санъаткор, қисқаси, яхши одам бўлишини хоҳлайди. Унинг пок қалби меҳрни, қувончни туйса, қулоқлари яхши сўзни эшитса, кўзлари эса тарбияли, маънавияти юксак инсонларни кўрса, бу орзулар рўёга айланмайди.          

Феруза ФУЗАЙЛОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар