Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилБирор дард безовта қилса, дарров дорихонага югурамиз. Керакли дориларни ичамиз-да, ўзимизни шу дарддан халос бўлгандек ҳис қиламиз. Аслида унинг давоси табиатда эканини билмаймиз.
Табиатдаги ҳар бир гиёҳ қайсидир касалликни енгувчи хусусиятга эга.
Абу Али ибн Сино «Ҳар куни ухлашдан олдин битта олма истеъмол қилиш овқат ҳазм бўлишини меъёрига келтиради», деб айтиб ўтган.
Мевалар истеъмол қилинганда организмга синггунича 3-4 соат вақт ўтади. Мева шарбатлари эса бир неча дақиқада ҳазм бўлиши билан аҳамиятлидир.
1. Сабзи, олма, нок, манго аралашмасидан тайёрланган шарбат жуда фойдали бўлиб, қон айланишини яхшилайди. Зарарли моддаларга қарши курашиб, вужудни тозалайди.
2. Апельсин, занжабил ва бодринг аралашмаси терини намлантирувчи хусусиятга эга. Танадаги юқори ҳароратни тушириб, меъёрга келтиради.
3. Олма шарбати ортиқча вазндан халос этади.
4. Олма, бодринг ва сельдер холестеринни парчалайди. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, бош оғриғининг олдини олади.
5. Апельсин ва лимон оғир иш кунидан кейин инсон руҳиятини тинчлантиради. Тананинг дам олишига ёрдам беради.
Кундалик таомномада мева шарбати бўлиши саломатлик учун кони фойда. Зеро, мева шарбати — тана қувватидир.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил