Саломатлик      Бош саҳифа

ГИДРОЦЕФАЛИЯ НОГИРОНЛИККАЧА ОЛИБ БОРАДИ

— Болам гидроцефалия билан оғриган. Даволанган. Доим шифокор назоратида туради. Бу хасталикка чалинганлар оила қуриши мумкинми? Касаллик турмушига ҳеч қандай хавф солмайдими?

Навбаҳор АЗИМОВА,

Фарғона шаҳри

ГИДРОЦЕФАЛИЯ НОГИРОНЛИККАЧА ОЛИБ БОРАДИ

— Асли гидроцефалия мия ва унинг қоринчалари атрофидаги суюқликнинг кўпайиши билан боғлиқ ҳисобланади, — дейди Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат КАРИЕВ. — Касаллик туғма ва орттирилган бўлади. Туғма тури она қорнида ривожланади. Бунга бола она қорнидалигида инфекцион касалликларни бошдан кечириши, турли вирусли бактериялар, torch инфекциялар сабаб бўлади. Орттирилган тури ҳам худди шундай касалликларни бошдан кечириш, шамоллаш, бош соҳасидан турли жароҳатлар олиш сабабли келиб чиқади. Уни даволаса бўлади. Бунда икки хил усулдан фойдаланилади, яъни консерватив ва жарроҳлик. Консерватив усулда дори-дармон билан даволанса, жарроҳликда махсус операция орқали миядаги ортиқча суюқлик чиқариб ташланади. Агар бемор вақтида даволанмаса, беморда кўз кўрмай қолиши ёки қулоқ эшитмай қолиши кузатилиши, юриш қобилияти йўқолиб, бу ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин.

Туғма гидроцефалиянинг белгилари бола олти ойга тўлгунича юзага келади. Катталарда эса турли ёшда учраши мумкин. Касаллик билан оғриганлар, даволаниб дарддан фориғ бўлгач, бемалол оила қуриши мумкин.

Бироқ вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туриши, невропатолог ва нейрохирурглар назоратида бўлиши лозим. Бу касаллик онадан болага ўтмайди. Чунки гидроцефалия онанинг ҳомиладорликда бошдан ўтказган касалликлари сабаб юзага келади. Ёш болаларда касалликнинг белгилари бошнинг катталашиши, лиқилдоқнинг қотмаслиги, кўзнинг пастга қараб кетиши билан кўринади. Ёши катталарда эса кўнгил айниши, қайт қилиши, юришнинг ўзгариши, тутқаноқ, пешоб ва ахлат тутолмаслик билан характерланади. Агар болада ёки катта ёшли одамда шундай ҳолатлар озгина бўлса ҳам кузатилса, аввало, невропатологга мурожаат этиш лозим. Агар лозим топса, невропатологнинг ўзи нейрохирургга боришни маслаҳат беради.

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар