«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилЖавоблар пештахтасининг рўпарасида туриб, унга қарашга журъатим етмади. Бироқ ўзимни қўлга олиб жадвал томон юзландим.
Бундай дамда, кўзингиз жавобларни кўрар экан-у, лекин ҳеч нарсани илғамаскан. Бирмунча вақтдан сўнг жавоблар рақамимни топдим. Бироқ...
Бунга кимнидир айбдор қилиш ноўрин, деб билдим. Тўғри, қилган меҳнатларим кўз ўнгимдан кино тасмасидай бирма-бир ўтди. Лекин хато ўзимдан ҳам ўтган-да! Бошқаларнинг устунлиги — кўпроқ ҳаракат қилганида.
Ўша куниёқ дарсларни бошладим. Нега энди таслим бўлишим керак?! Олдимда имкониятлар эшиги бисёр. Фақат уларнинг қулфини очиш учун калитни қўлга киритсам бас. Шундай қилиб, бир йиллик машаққат йўлини яна қайтадан босиб ўтишга жазм қилдим. Барча фанлардан тинимсиз такрорлашлар, тестлар, луғатларнинг барчаси билан тинимсиз ишлай бошладим. Тунлари уйқум келмасди. Мен билан бирга тайёрланган тенгдошларимнинг талаба бўлиб юрганини кўрсам, ҳавасим келарди. Менинг ҳам улардан кам жойим йўқ деб, ўқиб-ўрганишни янада кучайтирдим.
Куни кеча эса жавобларни билишга дадиллик билан бордим. Рақамлар кўз олдимда жимиллаб, ўз жавобларим рақамини топишга бироз қийналдим. Талабалик бахти менга насиб этган эди. Англаганим шу бўлди: ҳаётда ҳеч қачон ортга чекинмаслик керак...
Жавобларни билиб руҳим тушиб кетди. Ҳеч кимни эшитгим келмас, атрофимдагиларнинг тасаллиси сира ёқмасди. Менинг ҳам талаба бўлишга ҳаққим бор эди-ку?!
Вақт ҳамма нарсага даво, деганлари рост экан. Ярам бироз енгиллади. Лекин бутунлай битмади. Айниқса, талабаликнинг олтин даврини сураётганларни кўрсам, алам қиларди. «Улардан кўра, кўпроқ мен лойиқ эдим бу ўринга», дея ўйлардим. Аммо омад менга эмас, уларга кулиб боққан.
Мен каби йиқилган дўстларим яна ўша дарсларни бошлади. Менга ҳам кўп тавсия бериб, яна қайта топширишга ундади. Лекин мен бу йил ҳам яна ўша эски ҳолат такрорланишини билардим. Кириш имтиҳонларида билимнинг асосий ўринда эканига шубҳа қилардим. Ўйлардимки, ё заринг, ё зўринг бўлиши керак! Аммо айрим дўстларим бундай қарашим нотўғри эканини, омадга ва билимга ишонишимни қайта-қайта уқтирар эди.
Улар ҳақ экан. Бор кучи билан ҳаракат қилганларга омад ҳам кулиб боқаркан. Мен эса, бир йиллик меҳнатдан қочдим. «Барибир талаба бўлолмайман», деб ўзимга хулоса чиқариб қўйган эканман. Мана, бугун дугоналаримга талаба бўлиш насиб этди. Бироқ мен меҳнатдан, қийинчиликлардан қочиб, айбни ўзгаларга тўнкаб, бир умрга татийдиган армон орттирдим.
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил