Экоолам      Бош саҳифа

Раҳбарлик қобилиятингиз борми?

Ишлашдан кўра, ишни бошқариш қийинроқ. Хўш, барча қийинчиликка қарамай, келажакда раҳбар бўлмоқчимисиз?

Раҳбарлик қобилиятингиз борми?

Ёки аллақачон бирор курси соҳибимисиз? Нима бўлганда ҳам, раҳбар учун, биринчи навбатда, етакчилик хусусияти зарур. Қуйидаги тест айнан етакчилик қобилиятингизни баҳолашга мўлжалланган.

1 Одамлар билан мулоқотда бўлиш ёқадими?

а) Ҳа; б) Йўқ.

2 Ҳамкасбларингиз билан бирор масалани муҳокама қилганингизда улар фикрини осон ўзгартира оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

3 Атрофдагиларнинг мақтовларига учмай, уларни осон четлаб ўта оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

4  Уйдаги муаммоларни ишхонага кўтариб келмасликка ҳаракат қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

5 Сизнинг фикрингизча, режалаштириш қизиқарли ва мароқли ишми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

6 Шиддат билан ёпирилиб келган ҳиссиётларни жиловлаш сиз учун қийин ишми?

а) Йўқ; б) Ҳа.

7 Принципларга келганда қатъият ва матонатни сақлаб тура оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

8 Сиз билан бемаслаҳат амалга оширилаётган бирор ғояни қўллаб-қувватламайсизми?

а) Йўқ; б) Ҳа.

9 Агар бирор муаммони ечишга жуда кам вақт берилган бўлса, одатда, сиз ўша қисқа вақтни ҳам беҳуда сарфлаб юборасизми?

а) Йўқ; б) Ҳа.

10 Сиз ҳар доим янги билимлар олишга ҳаракат қилиб, ўзингизни такомиллаштириб борасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

11 «Бугунги ишни эртага қолдирма» шиорига ҳар доим амал қилиб борасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

12 Бирор нарсадан қўрқсангиз, ундан қочишга эмас, қўрқувни енгишга ҳаракат қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

13  Ўзингизни ғоялар ишлаб чиқарувчи генератор деб ҳисоблай оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

14 Бирор муҳим ишни муваффақият билан якунлашнинг ўзи сиз учун катта рағбатми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

15 Вазифаларни одамлар ўртасида тақсимлаш сизга катта қийинчилик туғдирмайдими?

а) Ҳа; б) Йўқ.

16 Ҳар қандай вазиятда, ваъда бердингизми — бажарасиз.

а) Ҳа; б) Йўқ.

17 Одамларда ишонч уйғота олиш қобилиятингизни юқори баҳолайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

18 Қаршингизда қийин вазифа турганда уни қилмаслик учун важ изламай, бажаришга киришасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

19 Дунё янгиликларидан хабардор бўлиб борасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

20 Таваккал қилаётганда ҳам ақлга суянасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ.

Балларингизни ҳисобланг ва натижа билан танишинг.

«а» ҳарфи остидаги жавоблар 0 баллга, «б» ҳарфи остидаги жавоблар эса 2 баллга тенг.

0–10 балл.  Сиз фаол, ишончли ва мақсади сари тинимсиз ҳаракат қилишга тайёр одамсиз. Бундан ташқари, масъулиятли ва киришимлисиз. Бир сўз билан айтганда, раҳбар бўлиш учун керакли барча сифат сизда мужассам.

12–24 балл.  Тезкорлик билан тўғри қарор қабул қилиш, ўз фикрида собитлик, ўрни келганда таваккал қила олиш, энг муҳими, бошқалар учун жавобгарликни елкага олиш — осон иш эмас. Фикримизга қўшилсангиз керак. Қани, энди жавоб беринг: сиз буларнинг барчасига тайёрмисиз? Агар иккиланмай, «ҳа», десангиз, демак, одамларни бошқариш хусусияти сизда бор. Тўғри, ҳеч ким раҳбарлик курсиси билан туғилмайди. Бор салоҳиятингизни ишга солсангиз, уддалайсиз.

26–40 балл.  Кўриниб турибди, бошқарув сиз учун эмас. Яхшиси, берилган топшириқни чин кўнгилдан адо этинг. Агар бирор ташкилотга асос солиш ниятингиз бўлса, бу ишни ишончли ҳамкор билан бирга бошланг.

Робия Нуриддинова

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар