Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЧиройли турмакланган соч ҳар бир аёлнинг ҳуснига ҳусн қўшиши табиий. Лекин у сийрак бўлса, бироз «қалин»лаштириб, янада гўзал кўриниш ҳақида орзу қиласиз. Сизга бу борада сартарош Муаттар МАҲМУДОВА тавсиялари ёрдам беради.
Сийрак сочлар ўз кўринишини тез йўқотиши сабаб уларни тез-тез ювиб туриш керак. Бош териси ва соч турига қараб шампунь танлаш ҳам жуда муҳим. Кўпинча асаб бузилиши соч тўкилишига олиб келиши боис меҳнат ва дам олишни тизимли ташкил этиш сочингизни янада сийраклашиб кетмаслигига ёрдам беради. Мол гўшти, жигар, тухум, кўкатлар танани етарли витаминлар билан таъминлаб, соч мустаҳкамлигини янада оширади.
Статистик маълумотларга кўра, жаҳондаги 90 фоиз аёллар сочи сийраклигини яширишга уринар экан. Аммо бу муаммога чора топса бўлади.
Соч илдизига ҳажм берувчи махсус спрейдан сепиб, сўнг қуритиш сочни қалин кўрсатади. Бироқ бунда сочни охиригача қуритиб юбормай, аввал таралади. Сўнг алоҳида қисмларини думалоқ тароққа ўраб, яна қуритиш давом эттирилади.
Сочни жингалаклаш ҳам унга анча ҳажм беради. Бунинг учун нам сочга мусс, яъни кимёвий кўпикдан суртиб, бигуди ўраб қуритиш керак. Сўнг бигудини ечиб, сочни ўзингиз истаган шаклга келтирасиз. Лак билан қотириб, турмакни анча вақт сақлаш мумкин. Бу усул калта ва ўрта узунликдаги сочларга жуда мос.
Соч илдизини махсус қуруқ сочлар учун мўлжалланган шампунь билан ювиш мумкин. У сочдаги ортиқча ёғларни сидириб олади. Сўнг бироз тараб турмаклаш мумкин.
Тажрибали сартарошлар сочни қўл ҳаракатлари билан енгил силкитиб қуритишни тавсия қилишади. Деярли қуригач, катта тишли тароқда эҳтиёткорлик билан тараш мақсадга мувофиқдир.
2 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқ ўсимлик ёғини аралаштириб, сочнинг илдизлари ва узунлиги бўйлаб суртилади. 30 дақиқа ушлаб тургач, яхшилаб ювиб ташланади.
Қуруқ сочлар учун ярим стакан қатиқ, 1 дона тухум сариғи аралаштириб, соч илдизларига суртиб, 30 дақиқа қолдирилади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил