Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ТЎҚСОНДАН  ОШДИМ,  АММО  УМРИМНИНГ ГУЛЛАГАН  ДАВРИНИ  ЯШАЯПМАН»

Боғингизда олма дарахти бўлса-ю, мева бермаса, ҳовлингиздаги токдан бир шингил узум узиб емасангизДемак, унинг парвариши яхши бўлмаган: ўз вақтида суғорилмаган ёки ўғит берилмаган. Озгина меҳнат билан эса мўл-кўл ҳосил олиш мумкин.

«ТЎҚСОНДАН  ОШДИМ,  АММО  УМРИМНИНГ ГУЛЛАГАН  ДАВРИНИ  ЯШАЯПМАН»

Инсон ҳам худди шундай. Кичкина эътибор ва рағбатдан боши кўкка етади, гуллаб-яшнайди. Қилинган яхшиликка имкон қадар жавоб қайтаришга ҳаракат қилади.  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шораҳмат ота Шоҳакимов ҳам эшигини қоқиб ҳол сўраб келган яқинлари, қўни-қўшниларни очиқ чеҳра билан қаршилайди. Қўлини дуога очиб, юртимизга, хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик сўрайди. 

— Тинчлик, эркинлик аслида энг улуғ неъмат, — дейди ­Шораҳмат ота ШОҲАКИМОВ. — Шу кунларга етгунча қанчадан-қанча инсонлар қурбон бўлди. Норасидалар ота-она меҳридан мосуво улғайди. Тинчликнинг қадрига етишимиз керак. Бугунги ёшларимизни ҳақиқий маънода бахтли, десам хато бўлмас. Яқинлари бағрида, тўкин-сочин замонда яшашнинг завқи ўзгача.

Бир асрга яқин умрим давомида қанчадан-қанча заҳмат чеккан, бир бурда нон топиш, қорин тўйдириш ғамида умр кечирган кишиларни кўрдим. Ҳаётий тажрибам ва кузатувларимга таяниб бемалол айтишим мумкинки, умримнинг энг гуллаган даврини кексайганимда яшаяпман.   

Яқинда ҳукуматимизнинг тегишли қарори билан хонадони янгитдан таъмирдан чиқарилган отахон бизни ичкарига таклиф қилар экан, кўзларига ёш олди. «Ҳа, болам, киши кексайган сари, ёш боладек бўлиб қоларкан-да. Салга кўнгил юмшаб кетаверади», деб бизга хоналарини кўрсатди. Мақтангиси келди, шекилли. Отахоннинг ҳаётдан розилиги, ҳар бир гапидан шундоққина сезилиб турарди:      

— 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида биз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти топширилган эди, — дея гапида давом этади отахон. — Буни қарангки, ўша пайтда икки набирамнинг тўйини бошлаб қўйгандик. Мен ҳам уларнинг хурсандчилигига ўз ҳиссамни қўшдим. Шукрки, таним соғ, шикоятим йўқ. Ҳали тетик, бардамман. Шунинг учун, топганимни илинаман-да. Бу — табиатнинг азалий қонуни. Ота-она доим болам дейди. Фарзандларни уйли-жойли қилиб, набиралар ташвишида яшашнинг ҳам гашти бўлак экан.

Отахон бу гапни айтишининг боиси бор. Негаки, кузатиб қараса, набираси йўлини тополмайроқ юрганди. Шунда унга ёрдам қўлини чўзди. Ўзи ўттиз беш йиллик ҳайдовчи бўлгани учунми, унинг ҳам шу йўлдан боришини истади. Нафақа пулларини йиғиб, ҳайдовчиликка ўқитди. Набираси гувоҳномани олгач, Шораҳмат ота уйда чанг босиб ётган машинасини у ёқ-бу ёғини тўғрилаб, унга берди.  Шу тариқа, набирасига ҳайдовчилик ортидан оилани, рўзғорни юритишни ўргатди. Мана, ҳозир у ишлаб топган пулига рўзғорининг кам-кўстини аста-секин бутламоқда.

Бу орада давлатимиз отахонга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига навбатсиз янги автомашина харид қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширди. Шу баҳонада эскирган улов янгисига алмаштирилди. Ҳозир отахоннинг  набираси йўлини анча топиб олган…

Ёши тўқсондан ошиб, юзга яқинлашиб қолган Шораҳмат отанинг айтишича, доим ҳаракатда бўлган, меҳнат қилган инсоннинг тани соғ, руҳи тетик бўлади. Қолаверса, дастурхонидан ноз-неъмат аримайди. Бу ақидани ўз ҳаётига ҳам татбиқ қила олган нуроний бизни кузатиб, олма ва узум кўчатлари экилган томорқаси томон йўл олди.

 Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар