Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ЯРИМ ТУНДА ҲАМ ОЛҚИШЛАЙДИ БУ ЮРТ»

2013 йили оғир атлетика бўйича Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, жонажон Ватанимизга қайтганимда соат тунги икки эди. Самолёт Тошкентга қўниб, аэропортдан чиқишим билан кўзим тўпланиб турган оломонга тушди.

«ЯРИМ ТУНДА ҲАМ ОЛҚИШЛАЙДИ БУ ЮРТ»

Ярим кеча бўлишига қарамай, мени кенг жамоатчилик кутиб олди. Карнай-сурнай садолари, юртдошларимизнинг «Руслан, Руслан!» деган ҳайқириқлари бир зумга ҳам тингани йўқ. Ўшанда наинки спортчи, балки оддий инсон улуғланадиган, меҳнати қадр топадиган юртда яшаётганимни янада теранроқ тушунгандим. Кўзимга ёш келганди ўшанда…

Ҳар бир ўғил-қиз катта спортга қадам қўйганда чемпион бўлиш, жаҳон ареналарида ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш орзуси билан яшайди. Ана шу пайтда унинг иқтидори, маҳорати ўз вақтида қўллаб-қувватланса, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шароит ва имконият яратилса, ҳаракатлари ҳеч қачон беҳуда кетмайди. Шукрки, бизда бу борада муаммо йўқ. Мустаҳкам пойдевор, эътибор бор. Бунинг натижасида спортчиларимиз халқаро мусобақаларда юқори ўринларни забт этиб келмоқда. Уларнинг зафарлари давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантириляпти.    

Мана, яқинда Президентимизнинг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда спортчиларнинг ўз маҳоратини мунтазам ошириб бориши, жисмонан ва маънан етуклигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилгани мен каби спортчи ва мураббийларга кўрсатилаётган юксак эътибор, ғамхўрликнинг ифодасидир.

Хусусан, Олимпия ва Паралимпия  ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар, уларнинг мураббийларига бериладиган бир марталик пул мукофоти жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга ошириладиган бўлди. Бундан ташқари, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига бир йилда бир марта ўзлари учун маъқул муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бундай спортчилар хусусий спорт муассасаларини ташкил этиши учун уларга спорт йўналишидаги фаолиятни сақлаб қолиш шарти билан,  ўрнатилган тартибда «ноль» қийматида бўш бино ва иншоотлар бериш ҳамда аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан ер участкалари ажратиш таъминланмоқда. Тижорат банклари томонидан имтиёзли ва узоқ муддатли кредитлар ажратиляпти.

Ўзингиз айтинг, бундай шароитлар қайси давлатда бор? Менимча, ҳеч бирида бундай эмас. Бу имкониятлар ҳар қандай спортчини руҳлантириб, уни олға интилишга, тинимсиз меҳнат қилишга, халқаро ареналарда юрт байроғини баланд кўтаришга ундайди, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Шундай экан, мен шу юртнинг бир ўғлони сифатида ушбу қарор, унда белгиланган имтиёзлардан бошим осмонга етди.

Аслида биз спортчиларга шундоқ ҳам ҳамма нарса етарли. Шу пайтгача эришган барча муваффақиятларимнинг, керак бўлса, ортиғи билан рағбатини олдим. Бу ҳақда одамларимиз ҳам яхши билишади. Бошқа спортчилар ҳам шу. Аммо давлатимиз бизга янгилик, қулайликлар яратиб беришда ҳамон давом этмоқда. Чунки Президентимиз спортни яхши кўради, спортчиларни қадрлайди.

Бундан буён ҳам мамлакатимиз номини, унинг довруғини оғир атлетика орқали дунёга танитишда давом этаман. Спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрнини янада ошириб, фаол бўлишга, умуман, соҳа ривожига хизмат қилишга ўзимни бурчли деб, биламан.

 Руслан НУРИДДИНОВ,

ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар