Давр нафаси      Бош саҳифа

МАТОНАТНИНГ  ТОТЛИ  МЕВАСИ

Тўрт мучаси соғ бўлмай туриб барча ғам-ғуссани унутиш, тағин, ҳамма одамлар қатори тенгма-тенг меҳнат қилиш унча-мунча кишининг қўлидан келмайди. Бундай инсон чинакам матонатли, кучли иродага эга шахс бўлиши лозим. Орамизда ана шундай инсонлар кўп топилади.

Самарқанд вилояти Нарпай тумани, Тоткин қишлоғида яшовчи ўттиз уч ёшли Соҳиба Қурбонова ўз маҳалласининг қўли гул чеварларидан. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётда, ишда, бир сўз билан айтганда, ижтимоий ҳаётда фаол. Меҳнатдан сира қочмайди.               

— Болалигимда оғир дардга чалиниб, икки оёғимдан ажралганман,  — дейди Соҳиба Қурбонова. — Ҳар гал тушкунликка тушганимда раҳматли отамнинг далдаси ёдимга тушарди: «Қизим, яшашга куч топа олишинг керак. Дунёга бошқа келмайсан, ахир. Ишон, сен катта-катта ишлар қилишга қодирсан!»

Бу сўзлардан ёш қиз куч олиб, қўлидан қандай иш келса, бажонидил бажаришга ҳаракат қилди. Уй юмушларини ўз зиммасига олди: сигир соғиш, ҳовли супуриш, кир ювиш, овқат пишириш, хуллас, ҳаммасини мустақил равишда уддалади. Лекин шунга қарамай, бир ҳунарнинг бошини маҳкам тутиш истаги Соҳибага тинчлик бермасди. Ўқув курсларига қатнашга эса имкони йўқ. Шунда у қўни-қўшнилардан сўраб, газета-журнал, китобларни варақлаб, бичиш-тикишни ўрганди.

Бора-бора тикувчиликка қизиқиши шу даражага етдики, ҳар лаҳза хаёли беихтиёр у билан банд бўларди. Янги-янги эскизларни ўзлаштирди. Шу тариқа Соҳиба қишлоқ одамлари учун ёстиқ ва кўрпа жилдлари, бешик анжомлари, чопон, дастурхонлар тикиб беришни бошлади. Мана, ҳозир бу ҳунар ҳаётининг мазмунига айланган.

Оилавий шароити, қолаверса, иштиёқи ва ҳаракатлари инобатга олиниб, яқинда унга Президентимиз ташаббуси билан янги уй совға қилинди. Хонадонда ҳамма шарт-шароит бор. Тикувчилик билан шуғулланиши учун ҳам имкон мавжуд. Энди Соҳиба ўз олдига янада катта мақсадлар қўйган. Нарпай туманидаги пахта заводи билан шартнома имзолашга улгурди. Заводга пахта этаклари тикяпти. Келгусида эса болалар кийимларини тикиш, атрофига шогирдлар йиғиб, тикув цехи очиш нияти ҳам йўқ эмас...

— Баъзида ўзимни худди ёлғизланиб қолгандек ҳис қилардим, — дейди сўзининг якунида Соҳиба Қурбонова. — Аммо бугун бу нотўғри эканига, қаттиқ янглишганимга амин бўлдим. Чиройли, замонавий уй ҳадя этгани учун Президентимиздан ниҳоятда миннатдорман. Насиб этса, шу уйда у кишига ўз қўлим билан ош дамлаб беришни дилимга тугиб қўйганман. Менга ишонган, оғир дамда қўллаб-қувватлаган давлатимиз, халқимизга минг раҳмат. Шундай фаровон, бағрикенг, ҳур ва обод юртда яшаётганимга шукр!

 Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муносабат

Муносабат

🕔10:29, 10.09.2026 ✔26

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

Батафсил
Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

🕔10:28, 10.09.2026 ✔19

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Батафсил
Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔137

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат

    Муносабат

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

    ✔ 26    🕔 10:29, 10.09.2026
  • Келгуси ўн йиллик –  экологик масъулият  даври бўлади

    Келгуси ўн йиллик – экологик масъулият даври бўлади

    Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат тобора долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгай­тириш, экологик ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб этмоқда. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

    ✔ 19    🕔 10:28, 10.09.2026
  • Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

    Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

    Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

    ✔ 137    🕔 16:35, 04.09.2026
  • Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

    Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

    ✔ 137    🕔 16:33, 04.09.2026
  • Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

    Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

    ✔ 133    🕔 16:32, 04.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар