Экология      Бош саҳифа

СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

Энергетика ресурслари (газ, электр энергияси ва сув) ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнида аҳоли қатор муаммоларга дуч келади. Ҳозирда соҳада йиғилиб қолган ана шу камчиликлар узил-кесил ҳал этилмоқда.

СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

— Ҳисобга олиш асбобларини қиёслаш бўйича сервис хизматларини такомиллаштириш, хусусан маиший газ ва электр ҳисоблагичларни ечиб олиш, текширишдан ўтказиш, уларни қайта ўрнатишни тизимли равишда ўтказиш бўйича агентлик бир қатор ишларни олиб бормоқда, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ­Абдуҳамид ­КАРИМОВ. — Хусусан, электр энергияси ва табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнини тартибга солиш ҳамда аҳоли ва энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналар ўртасида мунозарали вазиятларни камайтириш мақсадида «Ўздав­энергоназорат» инспекцияси ва «Ўздавнефтгазинспекция» билан ҳамкорликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

—Айрим таъминотчилар аҳолидан газ, сув, электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиб бераман, деб ошиқча пул олаётгани ҳам бор гап. Бунга қачон барҳам берилади?

— Сиз айтган муаммони инкор этиб бўлмайди. Албатта, фақат жиғилдонини ўйлаётган айрим кимсалар бу ишни ўзи учун муҳим даромад манбаига айлантириб олгани ҳам рост. Улар ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиб бераман деб, аҳолидан 50-150 минг сўмгача, баъзида ундан ҳам кўп пул талаб қилади. Баъзан «Ўзстандарт»данмиз дейишдан ҳам тойишмайди. Шуни инобатга олиб, бу сингари халқни алдаётган кимсалар фаолиятига чек қўйилмоқда.

— Умуман, барча турдаги ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш қайси ташкилотда амалга оширилади?

— Ҳисоблагичларни қиёслаш «Ўзстандарт» агентлигининг қиёслаш бўлимларида ўтказилади. Бу ишга бор-йўғи уч кун вақт кетади.  

— Маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун қандай қулайликлар яратилган, қандай янги ускуналар келтирилмоқда?

— Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирда республика бўйича 33 та шохобча ташкил этилган. Пойтахтимизда бу иш учта туманда амалга оширилади. Шунингдек, яқин келажакда агентликнинг ҳудудий марказлари яна шундай кўплаб шохобча очади. Улар орқали сув, газ, электр ҳисоблагичларни қисқа муддатда давлат қиёсловидан ўтказиш имкони туғилади.

Республика бўйича мазкур ишларни ўнглаш мақсадида      7 миллиард сўмлик 400 га яқин янги ускуна харид қилинган. Улар ёрдамида юқори аниқликда тўғри текширув ўтказилади. Негаки, метрологик таъминотсиз ҳар қандай корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни  сифатли деб айта олмайди.

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар