Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилТоғ ёнбағирларида мириқиб дам олиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Руҳий ва жисмоний ҳордиқдан кейин эса яна ишга киришиб кетиш бироз мушкул кечиши аниқ. Психотерапевтлар бу ҳолатни «таътилдан кейинги синдром» деб атайди.
Психолог Дилдора ШАРОПОВА бу борада ўз фикри ва тавсиялари билан ўртоєлашди.
— Меҳнат таътилидан сўнг айниқса, масъулияти юқори бўлган лавозимларда фаолият олиб борадиган ходимлар анча қийинчиликларга дуч келади, — дейди психолог. — Лавозим ва жавобгарлик қанча паст бўлса, ходим таътилни мароқ билан ўтказади ва иш бошлаши ҳам анча осон кечади. Таътилга қадар кунига 12-13 соат ишлаган ходим эса яна шундай шароитга қайтишни истамайди.
Иш бошлаш узоқ муддат таътилда бўлган ходимлар учун ҳам талай ноқулайликларни туғдиради. Айниқса, ўқитувчилар анча вақт дам олгандан сўнг яна ишга тўлақонли киришиб кетгунча маълум муддат талаб этилади. Яна бир эътиборга молик жиҳат, эркакларга нисбатан аёлларнинг ишга киришиб кетиши бироз осонроқ бўлади. Улар таътил давомида олган таассуротларини ҳамкасблари билан ўртоқлашишга ошиқади.
Айниқса, ўз касбидан кўнгли тўлмайдиган кишиларнинг бу жараёндан ўтиши жуда оғир кечади. Олимларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, ишдан бўшаш ҳақидаги 80 фоиз аризалар айнан меҳнат таътилидан кейин ёзиларкан.
Ўз иш ўрнини сақлаб қолиш ва қийинчиликларни енгиб ўтишни истаганлар эса қуйидаги тавсияларга амал қилиши мақсадга мувофиқ.
Меҳнат таътилидан сўнг ишни ҳафтанинг пайшанба ёки жума кунлари бошлаган маъқул. Агар ходим душанба куни ишга чиқса, бутун ҳафта давомида вақтини самарасиз, беунум ўтказиши мумкин.
Психологларнинг фикрича, таътил вақтида кишининг фикрлаш даражаси анча сусаяди. Тез ва тўғри фикр юритиш кўникмасининг яна ўз жойига қайтиши учун эса бироз вақт керак. Бу жараёнда жисмоний ва руҳий зўриқмаслик учун аста-секинлик билан ҳаракат қилиш зарур.
Ишга чиқиш билан янги лойиҳа ва ғоялар устида ишлашдан олдин илгари бошлаб қўйган юмушларни якунига етказиб қўйган маъқул. Бу бироз енгил кечади. Ана шу жараёнда бирин-кетин янги ишларни ҳам бошлаб юбориш мумкин бўлади.
Саёҳатга чиққанлар иш бошлашдан бир неча кун аввал уйга қайтгани маъқул. Бу вақт оралиғида ўзини руҳан тайёрлаб олишга имкони бўлади.
Кўпчилик таътилдан қайтган ходимнинг куч ва ғайрати ичига сиғмайди, деб ўйлайди. Аксарият ҳолларда бунинг мутлақо тескариси бўлади. Хуллас, улар маълум бир муддат ҳордиққа муҳтож бўлишади. Бироқ бунга имкон бўлмаслиги аниқ. Шу боис илк иш кунларида ора-сира танаффуслар қилиб туриш тавсия этилади. Китоб мутолааси ҳам тузуккина ёрдам бериши мумкин.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил