Экоолам      Бош саҳифа

ОМОНАТ

Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

ОМОНАТ

Китобни варақлай бошладим. Шу пайт ёнимдаги болалар «Биз ҳам кўрайлик», — дея хархаша қилди. Онасининг даккисига ҳам қулоқ тутмай, китобга ёпишавергач, уни болаларга бердим. Улар бир-бири билан китоб талашиб, тўполон чиқарди. Шунда олдинги ўриндиқда ўтирган ёши катта аёл «Қани, қўлингиздаги китобни менга беринг-чи, ўзим ўқиб бераман», — дея вазиятни юмшатди.

Онахон китобни қўлига олиб, бир-бир варақлаб, сўнг ўқий бошлади. Китобнинг сеҳри аллалади, шекилли, болалар бирин-кетин ухлаб қолди. Сўнг машина ичига сукунат чўмди.

Бироздан кейин манзилга етиб келдим. Ташқарида ёмғир шаррос қуярди. Шунинг учун ҳайдовчига мени ичкаригача олиб киришни илтимос қилдим. У мен кўрсатган йўл томон уловини бурди.

— Шу ерда тушаман, раҳмат. Йўлингиз бехатар бўлсин, — дея машинадан тушиб, қадамимни тезлатдим.

Хонамга кирдим. Сумкамни очиб, не кўз билан кўрайки, неча ой сарсон бўлиб зўрға топган китобим йўқ. Ичимдан нимадир «чирт» этди. Бояги онахон китобни мендан олиб, набиралари ухлагач, қайтариб бермаганини эсладим. Афсуски, уни танимайман. Бахтга қарши у ҳам мени танимайди. Начора, китобдан  умидни узиш керак, дея ўзимга-ўзим таскин бердим...

Орадан бир неча ой ўтди. Бир куни ишхонага келаётсам, қоровул ёнига чақирди. Тунов куни нотаниш аёл мени сўраб келганини айтди. Ўша машинада унутиб қолдирган китоб билан бир парча қоғозга ёзилган телефон рақамни узатди. Китобни кўриб, беҳад қувондим. Хонамга чиқиб, дарҳол қоғоздаги рақамга қўнғироқ қилдим. Узоқ чақирувдан сўнг аёл кишининг ширали овози эшитилди. Ўзимни таништириб, китобнинг эгаси эканимни айтдим.

— Яратганга шукр, сизни  ниҳоят топдим, болам, — деди онахон. —Омонатингиз менда қолганди. Қариганимда ушбу омонат бўйнимда кетадими, деб хавотирга тушгандим. Орамиздаги масофа анча олислиги учун китобингизни олдинроқ келтириб беришнинг иложи бўлмади. Ўғлим икки-уч марта қидириб келиб, сиз тушиб қолган ерда кутган. Лекин сизни учратмаган. Исмингизни, ким бўлиб ишлашингизни билмаганим боис қоровулга вазиятни тушунтириб, китобингиз ва телефон рақамимни бериб қайтибди. Фақат рози бўлинг, китобингиз анча қўлма-қўл бўлиб бироз эскирди.

Аёл билан хайрлашар эканман, кўнглимдан яхшиям китобни йўқотиб қўйганим, шунча одам бундан баҳраманд бўлди, деган ўй кечди. Шундай  диёнатли, китобсевар инсонлар борлигидан қувондим. Аслида биргина китоб ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги мумкин. Лекин гап унда эмас. Гап омонатга хиёнат қилинмаганида. Бежизга: «Ким омонатни чиройли сақлагай, Ҳақ уни барча балодан асрагай», деб айтилмаган.

 

Дилфуза МИРОБИДОВА




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар