Давр нафаси      Бош саҳифа

ИТАЛИЯЛИККА ЯРАШГАН ЎЗБЕКНИНГ ТЎНИ

Дмитрий Инюшевни Сурхондарё вилоятида кўпчилик яхши билади. Мана, қарийб ўн йилдирки, у қадимги миллий либослар, кашта, гилам, зеб-зийнат ва зардўзлик буюмларини қайта тиклаш, кўҳна бу юртнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналарини, этнографик бойликларини кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Якка тартибдаги тадбиркор.

ИТАЛИЯЛИККА ЯРАШГАН ЎЗБЕКНИНГ ТЎНИ

Гўзал қадриятларга бой Жарқўрғон туманида униб-ўсган Дмитрийни ҳали болалигидаёқ кўҳна бу юртнинг миллий либослари, нафис тақинчоқ ва бошқа ҳунармандлик буюмлари ўзига мафтун этган эди. Бу қизиқиш уни миллий урф-одатларни, ҳунармандлик анъаналарини пухта ўрганишга ундади. Мамлакатимизда ҳунармандлар меҳнати қадрланиб, улар фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ёш Дмитрийнинг қизиқишларини қатъий мақсадга айлантирди. Чевар момолардан қадимий кийимларни бичиш, кашта тикиш, гилам тўқиш, турли зеб-зийнат ясаш сирларини ўрганди. Икки йил муқаддам «Сарманган» фольклор-этнографик гуруҳини ташкил этиб, 18 нафар истеъдодли йигит-қизни қадимги миллий либослар, ранг-баранг зеб-зийнат ва мусиқа асбоблари билан таъминлади. Турли тадбирларда гуруҳ намойиш этаётган дастурлар барчага манзур бўлмоқда.

— Халқимизнинг бетакрор қадрият ва анъаналарини ўрганиш, тиклаш ва тарғиб этишни шу муқаддас юрт фарзанди сифатида ўзимнинг бурчим, деб биламан, — дейди Дмитрий Инюшев. — Айниқса, аёлларимизнинг бош кийимлари, эгнидаги либоси-ю, тақинчоқлари, йигитларнинг ўзига ярашиқли тўн ва дўппилари, нуронийларнинг яктак ва салласи табиат манзараларига уйғунлиги билан ҳар қандай кишида ҳавас уйғотади. Мен тайёрлаган дастлабки маҳсулотлар чакки чиқмаган. Харидорлар ҳам туманнинг ўзидан топила қолган. Маданият масканлари, таълим муассасалари, ҳатто, аёлларнинг ўзи буюртма берган. Ишимиз йўлга тушиб олгач, маҳалланинг чевар хотин-қизларини таклиф этдим. Мамлакатимизда миллий ҳунармандлик ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имтиёз ва имкониятлар берилмоқда. Бу бизни янада изланишга, кўпроқ ишлашга ундамоқда. Фольклор-этнографик гуруҳимиз репертуари санъат ихлосмандларига манзур бўлаётганидан хурсандмиз.

Ўзбек миллий ҳунармандчилиги ва фольклор-этнографик санъатини улуғлаётган Дмитрийга бу ишларда 40 га яқин шогирди елкадош. Маҳсулотлар тури ҳам 100 га яқинлашиб қолган. Айни пайтда у воҳада истиқомат қилаётган туркман ва тожик халқларига хос қадимги миллий либослар, гилам ва бошқа тўқувчилик буюмларини ҳам тайёрлаб, маҳсулот турини янада кўпайтирмоқда.

Моҳир ҳунарманднинг ишлари турли танлов, фестиваль ва кўргазмаларда мухлису мутахассислар эътиборини тортиб, муносиб эътироф этилаётир. Хусусан, мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташкил этган «Миллий либослар» кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади. Жорий йилда эса «Ташаббус» кўрик-танловининг вилоят босқичида «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишида ғолибликка сазовор бўлди. Пойтахтимизда анъанавий ўтказиб келинаётган Тошкент Халқаро сайёҳлик ярмаркаси, «Мустақил юрт ҳунармандлари» кўргазма-савдоси, «Бойсун баҳори» фестивали каби нуфузли тадбирларда ҳам унинг изланиш ва истеъдодига юқори баҳо берилган. Айни пайтда туман ва вилоят миқёсида ўтказиладиган турли байрам тадбирларига Дмитрий ва унинг шогирдлари тайёрлаган қадимий услубдаги нафис либослар, дўппи, қуроқ, сўзана, зардевор, тақинчоқ ва бошқа буюмлар ўзгача кўрк бағишлаётир. Ҳунарманд ташкил этаётган кўргазмаларда фақат сурхон воҳасига хос аёллар зеб-зийнати — томақлов, урпия, гулбанд, лақайка каби ўндан ортиқ ноёб турлар билан яқиндан танишиш мумкин.

Миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишни ўз ҳаёти мазмунига айлантирган Дмитрий ўзбек қизи Назокат билан оила қурган. Бир ўғилни тарбиялаб, улғайтирмоқда. Тўқувчилик ва тикувчилик сирларини болаликдан пухта ўрганган Назокат ҳам Дмитрийга яқин кўмакчи. 

Ҳунармандлик — юксак дид, меҳр ва сабр-тоқат талаб этадиган машаққатли касб. Инсон қалбини сабру қаноатга, ақл-заковатини нафис ҳаракатларга бўйсундиради. Қадимги миллий либос ва сержило буюмларимизга хорижда ҳам алоҳида қизиқиш билан қаралишининг боиси шунда.

— Бугунги Сурхондарё ҳудуди инсоният илк манзил тутган масканлардан бири. Бинобарин, бу ернинг ўзига хос бой маданий мероси, фольклори, этнографияси, тарихий обидаларини кенг тарғиб этиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш имконияти катта, — дейди Дмитрий. — Масалан, яқинда Италия ва Туркиядан келган бир гуруҳ сайёҳлар зардўзлик буюмлари, жанда матосидан тикилган тўн, шунингдек, дўппи ва аёллар зеб-зийнатини ҳайрат ва қизиқиш билан томоша қилишди, сотиб олишди. Кўп ҳолларда хорижлик сайёҳлар буюмларнинг яратилиш жараёни билан танишиш истагини билдиришади. Биз буни бажонидил бажарамиз. Бироқ барча хоҳловчиларга ҳам иш жараёнини тўлиқ намойиш этишга шароит етарли эмас. Шунинг учун Жарқўрғон минораси ёнида этнографик марказ ташкил этилса, айни муддао бўлур эди. Ушбу марказда турли маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш, қадимий буюм ва осори-атиқалар музейи ташкил этиш мумкин. Бу нафақат юртдошларимиз, балки дунёнинг турли минтақаларидан келадиган сайёҳларнинг миллий фольклор-этнографик санъатимиздан баҳраманд бўлиши билан бирга, маданий ҳордиқ чиқаришига ҳам имконият яратади. Миллий меъморчилик санъатимиз дурдоналаридан бўлган Жарқўрғон минораси атрофи ҳам янада кўркам ва серфайз гўшага айланади.

 Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔68

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔152

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔137

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 68    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 152    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 137    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 211    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 267    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар