Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилМактаб ўқитувчиси билан гаплашиб қолсангиз, болаларнинг хулқидан шикоят қилади. Ваҳоланки, боланинг ахлоқини таълим жараёни мобайнида тузатиш унинг зиммасидаги вазифалардан бири. Шу ўринда ўқитувчининг ўқувчи билан муносабатида қандайдир тўсиқлар мавжудми, деган савол туғилади.
Ота-она бола билан устоз ўртасидаги кўприкдир. Агар оилада болага ёшлигидан ўқитувчи мақоми ва ўрни уқтирилса, унинг ўқитувчига нисбатан фикри бугунгидек даражага келиб қолмасди. Кўпчилик ота-оналар боласини ўтдан ҳам, чўғдан ҳам асраш оқибатида болаларининг темир қалқонига айланиб қолмоқда. Бундай қалқон бола учун аслида ҳимоя эмас, икки томонлама зарардир. Аввало, темир қалқон натижасида боланинг ўзига бўлган ишончи йўқолади ва бола келажакда мустақил фикрлай олмайдиган кишига айланади. Иккинчидан эса, боланинг хулқи ўзгариб, унинг учун катталар ҳам, кичиклар ҳам ўзининг тенгдошидек бўлиб кўринади-ю, оқибатда, у маънавий кўрликка юз тутади.
— Менинг отам мактаб директори эди, — дейди ўқитувчи Миркомил АТАУЛЛАЕВ. — Шунинг учун ҳам доим ўқишимиз ва тарбиямизга қаттиқ турарди. Оилада кичик фарзанд бўлганим учун баъзан мактабда ўртоқларим билан шўхликлар ҳам қилардик. Бир куни ўқитувчимизнинг жаҳлини чиқарганим учун мени дарахтга боғлаб қўйишган. Шунда отам менинг тарафимни олиш ўрнига, мени халос қилмоқчи бўлиб шайланаётган устозимни тўхтатиб, яхшилаб жазолашни айтган. Ўшанда тўрт соат боғлоғлик ҳолда турганман. Аксига олиб ўша куни отамнинг уйда имтиҳон қиладиган куни эди. Акаларим синовдан ўтиб, мен яна жазога тортилганман. Отамнинг бундай усули мени юқори даражаларга етказди.
Оддий ниҳолни ерга қийшиқ қадаса эгри, тўғри қадаса, тик ўсади. У боғбоннинг маҳоратига боғлиқ. Шу каби бола тарбиясида ота-она боғбондек гап. Ҳамма боласини яхши бўлсин, дея ўстиради. Лекин тарбия беришда мақсад битта бўлса ҳам, усуллар турфа хил. Бугун аксарият ота-оналар ҳам тарбия усулини танлашда хатоликларга йўл қўймаяптимикин?
Кўпчилигимиз узоқ ўтмишга эътибор бермай қўйдик. Натижада эса ўз қадриятларимизни унутиб қўймоқдамиз. Хатоларимиз илдизи айнан шу ерда. Ота-оналар бола тарбиясига юзаки қараб қолгандек, назаримда. Ота-боболаримиз фарзандини мактабга бераётганда ўқитувчисига «эти сизники, суяги бизники», дея топширишган. Бу ўқитувчида ҳам болага билим беришда масъулиятини оширган. Болани дарсга, фанга қизиқтиришга ҳаракат қилган. Ота-оналар ўқитувчининг ишига аралашмаган.
Ёши улуғлар болага етти ёшгача боладек, ўн тўрт ёшгача қулдек, ундан кейин дўстдек муносабатда бўл, ана шунда у ҳар бир даврни ҳис қилиб, тарозига солиб кўради, дея айтади. Ҳақиқатан ҳам, бола ўн олти ёшгача таълимни ҳам, тарбияни ҳам олиб бўлади. Ундан кейин эса олган таълим-тарбиясини пойдевор қилиб ўз ҳаётини қуради.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил