«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилҚобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».
Дастлаб, Қаюмжон бу гапларга унчалик парво қилмади. «Э, югур-югури кўп бўлса керак, ҳали у, ҳали бу ҳужжат, деб роса овора қилади», деган хаёл билан юраверди. Аммо қараса, битта хонадонда икки-уч оила истиқомат қиладиган қўшнилари оғзидан фақат бир жумлани эшита бошлади: «Янги уйли бўлдик. Мустақиллик байрами арафасида кўчиб ўтамиз».
Бу гаплардан кейин Қаюмжоннинг кўнглига ҳам алланечук орзу-истаклар келди. Дарҳол Чилонзор туман ҳокимлигига йўл олди…
— Мутасаддилар билан гаплашгач, шу йил бошларида барча керакли ҳужжатларни бир зумда йиғиб, топширдим, — дейди Қаюмжон Эргашев. — Рўйхатга киритиб, вақти келганда ўзлари қўнғироқ қиладиган бўлишди. Орадан ҳеч қанча кун ўтмай, кунларнинг бирида телефоним жиринглади. Бир киши ҳокимлик биносига тезда етиб келишим кераклигини айтди. Борсам, табриклай кетишди: «Сизга имтиёзли ипотека кредити асосида уй берилди. Муборак бўлсин!»
Ўша куни Эргашевлар оиласида ҳақиқий байрам бошланди. Барчанинг қувончи ичига сиғмасди. Бир нимани тушунгандек жажжи қизалоқ Муниса ҳам шўх-шодон ўйнар, ота-онасига қўшилиб табассум қиларди. Тўғри-да, икки сотихли хонадон ўн етти кишига торлик қилади-да! Ҳатто, болалар ҳовлининг кичиклиги туфайли яйраб ўйнай олмайди. Янги уй эса улар учун ҳақиқий катта янгилик бўлди.
— Эртаси куни уйни кўргани бордик, — дейди Қаюмжон аканинг турмуш ўртоғи Лазиза Эргашева. — Сергели туманида қад кўтарган янги, арзон уйларни кўриб, улар ҳақиқатдан ҳам, чиройли ва сифатли қурилганига амин бўлдик. Уй атрофида алоҳида маҳалла идораси, мўъжазгина болалар майдончалари қурилган. Бозор-ўчар қилиш ҳам муаммо эмас, шундоқ рўпарамизда янги савдо мажмуаси бор экан. Хуллас, ҳавас қилса арзигулик. Бундан ортиғи бўлмайди.
Ҳар бир хонадон эшигига «Домофон» ўрнатилган, замонавий лифт билан жиҳозланган. Иккинчи қаватга кўтарилиб, бизга ажратилган шинамгина икки хонали хонадонга кирдик. Ҳайратда қолдим. Қулайликларига гап йўқ, айниқса, ошхонасини айтмайсизми? Қувончимиз ичимизга сиғмай, тезроқ кўчиб келишни хоҳлаб қолдик.
Мана, шу кун етиб келди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами куни бу оила янги уйга кўчиб кирди. Қўшалоқ байрам, икки ҳисса қувонч. Ёш оилаларга бу қадар катта эътибор ва имкониятлар яратиб берган давлатимиздан оиланинг барча аъзолари чексиз миннатдор.
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил