Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилШирали ва мазали узумнинг бир шингили танимизга қувват ва тетиклик бағишлайди. Каттаю кичик бирдек севиб истеъмол қиладиган бу мева инсон саломатлигини таъминлашда тенгсиз қийматга эга.
Узум А, С, В6 дармондориларга жуда бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам мавжуд. Узум данагидаги А, Е, К витаминлари ва табиий ёғлар танани ёшартиради.
Уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши каби ҳолатларда қора узум шарбати катта ёрдам беради. Буйрак ва жигарни тозалайди. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишининг олдини олади. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга. Таркибидаги антиоксидантлар ҳисобига бир бош узум асабни тинчлантиради. Айниқса, уйқу олдидан озроқ узум ейиш кишига хотиржамлик бағишлайди.
Бу мева нафас йўллари ва ўпка хасталикларида ҳам асқатади. Шу боис астмага чалинганларга вақти-вақти билан узум истеъмол қилиш тавсия этилади.
Узум шарбати юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон қуюлиши ва тиқин (тромб)ларнинг олдини олади.
Абу Али ибн Сино шундай ёзади: «Бир мунча муддат олиб қўйилган узум танани яхши озиқлантириб, қувватлантиради. Шунингдек, майизи буйрак ва қовуқ учун ҳам фойдали. Узум поясининг суви тошларни майдалайди, сўгал, қонталаш, темираткини даволайди».
Халқ табобатида узум шарбати, шунингдек, узумнинг нордон навлари иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи восита ҳисобланади. Яхши пишган узум, айниқса, қора нави камқонликни даволайди ва камқувват беморларга мадор бўлади.
Аллергияга мойиллиги бор кишилар учун қора узум навлари тавсия этилмайди. Бундан ташқари, унда кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза мавжуд бўлиб, қонга жуда тез сўрилади ва инсулин ортиб кетади. Шунинг учун ҳам ошқозоности бези касалликлари ёки қандли диабет билан оғрийдиган беморлар узумни камроқ истеъмол қилгани маъқул.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил