Саломатлик      Бош саҳифа

ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аёллар орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида сут бези саратони биринчи ўринни эгаллайди. Бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл ушбу хасталикка чалинар экан. Асосан 30-60 ёшдаги аёлларда учрайдиган бу хасталик сабабли йилда 1,5 миллиондан ортиқ аёл вафот этади.

ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

Бошқа саратон касалликлари каби сут бези саратони ҳам етилмаган ҳужайраларнинг ўз-ўзидан кўпайиши, инсон танасида «ёйилиши», қон ва лимфа суюқлиги орқали бошқа аъзоларга тарқалиши билан кечадиган хасталикдир.

Бунда зўрға пайпасланадиган тугунча секин-аста катталашади. Қўлтиқ ости безлари орқали лимфа тўқимасига ўтиб, тарқала бошлайди. Бу маълум вақт оралиғида ривожланади.

Оғриқ йўқ, аммо…

Касаллик оғриқсиз кечгани сабабли аёллар шифокорга кеч мурожаат қилади. Бу даврда ўсма катталашиб, юқорида айтилганидек, тарқалиш ҳолатига келган бўлади. Эрта аниқланган ва саратон энди ривожланишни бошлаган босқичида қўйилган ташхис ва тўғри даволаш бемор ҳаётини сақлаб қолишнинг гаровидир. Касаллик натижаси кўп ҳолларда аёл ва унинг оила аъзоларига боғлиқ. Хасталикни эрта аниқлаш учун қирқ ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш текшируви ўтказилиши тавсия этилади. Қирқ ёшдан катта аёлларда маммография текширувидан мунтазам равишда ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Омиллар

Бу касалликнинг юзага келишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Улар қуйидагилар:

 жинсий аъзоларнинг сурункали яллиғланиши билан боғлиқ бўлган гормонлар таркибининг ўзгариши;

 бошқа аъзоларнинг, хусусан, жигар, қалқонсимон без етишмовчилиги ҳам касалликнинг ривожланиш хавфини оширади;

 нотўғри овқатланиш, семизлик, модда алмашинувининг бузилиши;

 носоғлом турмуш тарзи (ичиш, чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, кам ҳаракатлилик, тартибсиз овқатланиш);

 кучли ва давомли тушкунлик, сиқилиш;

 канцероген воситаларни кўп қўллаш (турли кимёвий унсурлар);

 кўкрак соҳасидаги жароҳат;

 мастопатия хасталигининг тугунли шакли.

Илк белгилар ва ташхис

Хасталикнинг илк белгиларидан бири — қўлтиқ ости лимфа тугунлари катталашади. Айрим ҳолларда бемор кўкрагидан қонли ажралмалар келади. Аёлларимиз ўзларида шу белгилар борлигини пайқаса, зудлик билан мутахассис маммолог ҳузурига шошилиши ва дарҳол текширувдан ўтиши шарт.

Маммография — сут бези саратонини эрта босқичда аниқлашнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бунда кўкрак безида ҳосил бўлган кичик ўзгаришлар, шу жумладан, ўсмаларни ҳам кўриш мумкин. Касаллик қанча эрта аниқланса, аёл ҳаётини сақлаб қолиш имкони юқори бўлади.

Олдини олиш чоралари

Онкологик касалликлар тўғрисида гап борганда, ҳар биримиз тушкунликка тушиб қоламиз. Гўёки бу дарднинг давоси йўқдек. Бу, албатта, нотўғри фикр. Аввало, касал бўлмай туриб, унинг олдини олган афзал бўлгани учун вақтида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш зарур.

Тўғри ва тартибли овқатланиш, кўпроқ саримсоқ, булғор қалампири, кўкатлар истеъмол қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқдир.

Гулноза ЖЎРАЕВА,

тиббиёт фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар